1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (25-ҚИСМ) ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ (5-ҚИСМ)

12-06-2020, 09:38 317 Ўқиш режими + -




МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

(25-ҚИСМ)

ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ  (5-ҚИСМ)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Мусулмон фикри очиқ бўлиб теваракда содир бўлаётган ишларга ўз манфаатини кўзлаб эмас, балки барча инсонлар манфаатини кўзлаб назар солиши зарур бўлади.

Ёвуз одамлар бу дунёда орзу қилган нарсаларига бошқалар муяссар бўлаётганларини кўрганлари учун ўзларининг «ёвузлик» ёғларида қовирилиб юраверадилар. Бу эса ўша ёвуз одамлар учун катта балодир.

Ёвўз шайтоннинг ҳам рағбат билан ташлаган илк қадами одамга қарши бўлган:

16. У: «Мени иғвога учратганинг сабабли, албатта, мен уларни Тўғри йўлингда тўсиб ўтираман

17. Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқала­ридан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда томассан», деди.   (Аъроф: 16-17).

 

Ёвуз инсонларнинг қалбларипи фосид қилиб аланга олаётган нарса ҳам ўша шайтоний ғалаёндир. Ислом эса инсонни бундай жирканч ишдан қайтариб уни тўғри йўлга чорлайди.

Анас бин Молик айтади: «Расулуллох ҳузурида ўтирган эдик. «Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб келади», деб қолдилар Расулуллоҳ. Шунда ансорийлардан бир киши кириб келди. Таҳорат қилганидан соқолларидан сув томчилари томиб турар ва ковушларини чап қўлида кўтариб олган эди. Эртаси куни ҳам Расулуллоҳ ўша гапларини айтган эдилар, яна ҳалиги киши ўшандай ҳолида кириб келди. Учинчи куни ҳам айнан шундай бўлди.... Кейин Расулуллоҳ ўринларидан туриб кетдилар. Қолганлар ҳам жойларидан кўзғалиб кетган эдилар, Абдуллоҳ бин Амр ҳалиги кишига эргашиб кетди. Абдуллоҳ бин Амр: «Мен дадам билан гап талашиб қолдим. Уч кун кирмаслик учун касам ичдим. Уч кун ўтгунича менга хонадонингдан жой бериб тура оласанми?”, деб ҳалиги одамга айтганида, у: «майли», деди. Абдуллоҳ бин Амр у одамни уч кун кузатибди. У тунда ҳеч қандай амални қилмас, ухлаб ётганида тўшагида у ёқ бу ёққа ағдарилса  Аллоҳни зикр килар экан. Гапирса ҳам фақат яхшиликни гапирар экан.

Уч кун ўтгач Абдуллоҳ бин Амр ҳалиги одамга шундай деди: «Эй биродар, мен билан дадам орасида ҳеч гап ўтмаган. Бироқ Расулуллоҳ: «Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат' аҳлидан бўлган бир киши кириб келади”, деб уч марта айтганларида, учала мартада сен кириб келдинг. Шунда сенинг уйингга келишни, жаннат аҳлидан бўлишингга сабаб қайси амалинг эканини билишни ва шу амалингда сенга эргашишни хоҳладим. Лекин сен ундақа бир ишни қилмадинг. Расулуллоҳ башорат берган нарсага сени нима амалинг етказди экан-а?».

Шунда халиги одам: «Кўрганинг, бироқ менинг қалбимда биронта мусулмонга нафратим йўқ. Ҳеч кимга  Аллоҳ берган неъматлар учун ҳасад ҳам килмайман, холос”, деб жавоб берганида, Абдуллоҳ бин Амр: «Сенинг жаннат аҳлидан бўлишингга сабаб шу эканда», деди" ( Имом Аҳмад ривояти).

 

Давоми бор ...

  
Таржимон:

Р. УСМОНОВ


    ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили