1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПЕШИН НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТЎҒРИСИДА

12-06-2020, 10:07 1 131 Ўқиш режими + -
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 8 июндан бошлаб "Яшил" ҳудудларда масжидлар яна намозхонлар учун очилди.  "Яшил" ҳудудлардаги жоме масжидларда беш вақтдаги фарз намозлари адо этилмоқда.

Кўплаб соҳалар каби диний соҳада ҳам коронавирус пандемияси даврида аввал кузатилмаган янги-янги масалалар пайдо бўлмоқда. “Яшил" ҳудудлардаги масжидларда карантин мезонларига қатъий амал қилган ҳолда намоз ўқишлар бошланди. Лекин эпидемия хавфи сақланиб турганлиги сабабли вақтинча жума намозларини ташкил этилмаяпти. Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиб бориш баробарида дастлаб масжидлар беш вақт намоз учунгина очилди. Одамлар кўп тўпланадиган ва зич жойлашадиган жойда касаллик тарқалиш хавфи кучли бўлгани боис инсонларнинг саломатлиги нуқтаи назаридан жума намозига рухсат берилмади.

Фиқҳий манбаларга эътибор қаратсак, масжидларда жума намози ўқилиб турганда уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш макруҳлиги баён қилинган. Лекин барча масжидларда жума ўқилмаётган ҳолатда жума куни пешин намозини жамоат бўлиб ўқиш макруҳ бўлмайди, чунки ҳамма ҳудудлар жума ўқилмаётган ҳудудлар ҳукмида бўлади. Валлоҳу аълам.

Шунингдек, фиқҳий манбаларда, жума куни пешин намозини жамоат бўлиб ўқиш жума намозининг жамоатини камайтиргани сабабли макруҳлиги айтилгандир. Умуман жума намози ўқилмай турганда эса мазкур сабаб юзага чиқмайди. Демак, юқоридаги макруҳлик масаласи барча масжидларда жума намози адо қилиниб турган ҳолатга тегишлидир. 
Эртага, 2020 йил 12 июнь куни масжидларда жума намози ўрнига пешин намози жамоат билан адо қилинади.

Аллоҳ таоло барчамизга дунё ва охиратда офият берсин, тез кунларда бало ва офатларни бошимиздан узоқ қилсин!


ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги