1441 йил 21 Зулқаъда | 2020 йил 11 июль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:41
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:42
Asr
17:50
Maghrib
20:03
Isha
21:43


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қабул-2020: саволларга жавоблар

12-06-2020, 16:59 351 Ўқиш режими + -


Янги ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланиши арафасидамиз. Қуйида “Қабул-2020” билан боғлиқ саволларга жавоб берилган. Тошкент ислом институтига кимлар ҳужжат топшира олади?
-Тошкент ислом институтига мадрасани битирганлар топшира олади.
Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларни битирганлар Тошкент ислом институтига топшира оладими?
-Топшира олмайди, сабаби фақат мадрасани битирганлар қабул қилинади.
Бу йилги қабул қачон бошланади?
-2020 йил 15 июнда бошланиб, 15 июлгача давом этади.
Бу йилги қабулга ҳужжатлар онлайн топшириладими?
– Ҳа, qabul.muslim.uz портали орқали онлайн қабул қилинади.
Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади?
–паспорт (электрон шаклда);
–ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.
Тошкент ислом институтига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон топширилади?
– Араб тили – оғзаки;
– Фиқҳ ва ақоид фанлари – тест;
– Ўзбекистон тарихи фани – тест.
Бу йилги кириш имтиҳонлари қандай ўтказилади?
-Имтиҳоннинг қандай ўтказилиши карантиннинг бекор бўлиши, юмшаши ёки қаттиқлашишига боғлиқ. Қарор қабул қилингач аниқ маълумот эълон қилинади.
Карантин сабабли бу йилги қабул имтиҳонлари соддалаштириладими?
-Пандемия, карантин сабабли соддалаштириш режалаштирилган.
Тошкент ислом институтида ўтган йили қабул квотаси нечтани такшил қилди?
-50 та ўғил болалар, 10 та аёл-қизлар ўқишга қабул қилинди.
Мен олий таълим муассасаларининг бирида таълим оламан. Ўқишимни Тошкент ислом институтига кўчирсам бўладими?
-Кўчира олмайсиз. Бу олий диний таълим ҳисобланади.
Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига иккинчи мутахассисликка кира оламанми?
-Йўқ, кира олмайсиз. Тошкент ислом институтида иккинчи мутахассислик бўйича қабул мавжуд эмас.
Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига сиртқи бўлимга кира оламанми?
-Сиртқи бўлимга ўқишга кира олмайсиз, чунки Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқишга кириш учун мадрасани битирган бўлишингиз керак ва 5 йил диний соҳада ишлаган бўлишингиз керак.
Чет эл фуқаролари Тошкент ислом институтига кира оладими?
-Йўқ, чет эллик фуқаролар қабул қилинмайди.
Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний ўқишга ҳужжат топширсам бўладими?
-Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний таълим муассасаларига ҳужжат топшира олмайсиз.
Тошкент ислом институтига неча ёшгача бўлган фуқаролар ҳужжат топшира олади?
-18 ёшдан юқори бўлганлар қабул қилинади. Бундан юқори исталган ёшдаги фуқаролар қабул қилинади, ёш черагаси мавжуд эмас.
Мен Тошкент ислом университетига ёки Ислом академиясига ўқишга кирмоқчиман, нима қилай?
-Бу Тошкент ислом институти, бошқа ўқишлар ҳақида бизда маълумот йўқ.
Тошкент ислом институтининг лицейи борми?
-Йўқ.
Мадрасага қайси ҳужжатлар топширилади, қайси фанлардан имтиҳон бўлади?
– Бизда маълумот йўқ.
IELTS бўйича сертификатим бор, кириш имтиҳонларида балл қўшиладими?
-Тошкент ислом институтига кириш учун инглиз тилидан имтиҳон йўқ.
Тошкент ислом институтида инглиз тили факультети борми?
-Йўқ, лекин инглиз тили дарси бор.