1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИ МАДАНИЯТИНИНГ ДУНЁ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ТАРАҚҚИЁТИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ ( 2-ҚИСМ )

13-06-2020, 11:48 656 Ўқиш режими + -

 

Мусулмон мамлакатлари маданиятининг дунё цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссаси

( 2-қисм )

            

Тарихчиларнинг ёзишларича биринчи илм даргоҳи кўпчилик даъво қилганидек Европада эмас, балки 3-хижрий асрда Марокко  мамлакатида ташкил топган. У мадраса “Жомеъатул Қарвин” номи билан бутун дунёга машҳур бўлган. Илм даргоҳида мусулмонлар билан бир қаторда Ғарб мамлакатларидан ҳам талабалар келиб дунёвий билимлардан таълим олишган. Христиан олимларидан ҳисобланган Жерберт исмли киши айнан ўша илм даргоҳида таълим олган. Жерберт биринчи бўлиб араб тилида ёзилган илмий асарларни ўз тилига таржима қилиб, мусулмонлардан ўрганган билимларини Европага тарқалишига сабаб бўлди. Кейинчалик Европа қонунчилигида ислом қонунчилиги билан келиштириб, давлат бошқарув ва қонунчилик ишларини мусулмон шариати асосида қайтадан кўриб чиқиш фикрини ўртага ташлади. Шундай қилиб Франция қонунлари ислом қонунчилиги асосида қайтадан ёзилди.        

Роберт Бриффаулт “The Marking Humanity” номли китобида бундай ёзади: “Европанинг барча соҳасидаги тараққиётида Ислом маданиятининг хизмати беқиёс ва Европа тараққиётига катта таъсир ўтказган кескин асарлари бор”. Яна у бошқа ўринда шундай деганди: “Европага ҳаёт бағишлаган нафақат табиат илмлари, балки Ислом маданияти Европага илк нурини юборганидаёқ ҳар томонлама Европага ўз таъсирини ўтказган эди”.

Исломга қаршилиги ва ғаразгўйлиги билан машҳур бўлган ғарб олимларидан бири Марголиуз Родвелл таржимаи ҳоли муқаддимасида жумладан бундай деганди:

“Тадқиқотчи олимлар иттифоқ қилган нарсалардан бири шуки: Қуръон охирги китоб бўлишига қарамасдан тарих асоси бўлмиш катта диний саҳифалар – самовий китоблар орасида олий ўринни эгаллайди. Айни пайтда Қуръон инсониятга катта таъсир ўтказишда бошқа китоблардан олдинда туради. Шубҳасиз, Қуръон янги инсоний фикр яратди. Ўзига хос хулқий мадрасанинг мустаҳкам асосини барпо этди”.

Тарихчиларнинг айтишича, мусулмонлар пайғамбарларидан кейинги даврда таълим олган илмлари билан 100 йил ичида шундай муваффақиятларга эришиб, бутун дунёга устоз бўлган бўлсалар, ўзига дунё маданиятининг ўчоғи дея таъриф берган Рим империяси эса ўзининг камчиликларидан, вахшийликларидан орадан минг йил ўтса ҳам қутула олмадилар. Уларнинг минг йил ичида эришган нарсалари вахшийлик, жоҳиллик бўлди. Ҳаттоки шу даражага етишдики, овқатни зиёда тановул қилгандан сўнг, ўзлари кашф қилган дори ёрдамида еган овқатларини қусиб ташлаб, яна бошқатдан овқат истеъмол қилишгача боришди.

Европа тарихчиларидан бири бўлмиш Жон Дуанборд деган тарихчи айтадики, “Агар ислом Испанияга етиб келмаганда эди, бизнинг Европамиз ҳалигача ўзининг вахшийлигида, жоҳиллик ҳаётида давом этган бўларди”.  


 

НОРҚЎЧҚОРОВ РЕЖАБОЛИ,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари