1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (27-ҚИСМ) ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ (7-ҚИСМ)

15-06-2020, 10:43 377 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

(27-ҚИСМ)

ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ  (7-ҚИСМ)

      Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Самимий ҳаракат килиш бу олижаноблик сари бўлган рағбатдир. Бу эса  Аллоҳнинг солиҳ бандаларига хос бўлган сифатдир.

Сулаймон алайҳис салом айтган гапни  Аллоҳ «Сод» сурасида шундай ҳикоя қилади: «Парвардигорим, Ўзинг мени магфират қилгин. Ва менга ўзимдан кейин биронтасига муяссар бўлмайдиган бир мулку-давлат ҳадя этгин. Зеро Ёлғиз Сенинг Ўзинггина (барча яхшиликларни) ҳадя этувчисан» ( Сод сураси, 35-оят ).

 Аллоҳнинг солиҳ бандалари нима дейишлари кераклигини   Аллоҳ қуйидагича таълим беради: 

Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир.   (Фурқон :74).

 

         Аллоҳнинг фазлига талпиниш-қизиқиш бу дуруст. Лекин бу ўша фазилатнинг қилинишида зарур бўлган сабабларига риоя қилинмоги керак.

Инсоннинг   Аллоҳ берган неъматларни бошқаларда кўриб, унга қойил қолиб тан бериши, бу унинг учун ўша неъматларни ўзида ҳосил қилиши учун рағбат қилишни уйғотади.

Инсоннинг  Аллоҳнинг фазлига қизиқиши баъзан фитналарга, ботил орзуларга ва ўзига фойдали нарсаларга ҳарис бўлишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Бу эса инсонга зарарлидир. Бу қандай амалга ошиши учун Ислом йўл кўрсатган. Расулуллоҳ бу борада шундай деганлар: «Мусулмон фақат иккита кишигагина ҳасад қилиши мумкин: “ Аллоҳ берган мол-дунёни хақ йўлда сарфлаётган кишига,  Аллоҳ берган илмга амал. қилиб ва у илмини бошқаларга тарқатаётган кишига» ( Имом Бухорий ривояти).

Бу ҳадисдаги ҳасад сўзи ҳавас қилиш маъносида келган.

Инсон кўзлаётган юксак орзу буюк бўлиши керак. Чунки арзимас нарсаларни орзу қилиш бу олийҳимматлик эмас. Арзимас нарсаларни кўзлаш бу фойдасиз бўлиб унинг оқибати фақат надомату- ҳасрат бўлади.

 Давоми бор ...
  

Таржимон:

Р. УСМОНОВ


     ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили