1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПАЙҒАМБАР МУҲАММАД (С.А.В.)НИНГ НУТҚ МАДАНИЯТЛАРИ

16-06-2020, 13:54 984 Ўқиш режими + -

ПАЙҒАМБАР МУҲАММАД (С.А.В.)НИНГ НУТҚ МАДАНИЯТЛАРИ

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳиссаломнинг нутқ маданиятлари ҳар бир мўмин-мусулмон учун ибрат оларлик намунадир. Пайғамбар ( с.а.в.)нинг ўзига хос нутқ маданиятлари ҳақида кўп гапириш мумкин. Ушбу ўринда У зотнинг нутқ маданиятларидаги айрим хусусиятларни келтирилади.   

Пайғамбар Муҳаммад саллоллоҳу алайҳиссалом тингловчиларнинг олдинда турганларини безовта қилмайдиган, орқа қатордагиларга ҳам эшитиладиган бир овоз танлашга аҳамият берганлар. Бу мавзуда келган нақллардан баъзилари:

а) Пайғамбар (с.а.в.), саллаллоҳу алайҳи васаллам, кечалари асҳоби суффа ёнига келганларида ухлаганларни уйғотиб юбормайдиган, уйғоқларгагина эшитиладиган қилиб салом берганлари бизга маълум:

Пайғамбар (с.а.в.), саллаллоҳу алайҳи васалламнинг, майин овозда салом беришлари тингловчини безовта қилмаслик одобларидан эди;

б) Хитоб учун оёққа туришлари, минбарга чиқишлари, улов устига ёки баландроқ бир жойга чиқишлари ҳам тингловчилар у кишини қулай кўрсинлар, ҳам овозларини ҳамма бемалол эшитсинлар, деган мақсаддадир;

Пайғамбар (с.а.в.) саллаллоҳу алайҳи васаллам, Қуръон ўқиётганда баъзи оятларда овозларини баланд ёки секин чиқарганлари каби, суҳбатлашаётганда ҳам мавзуни аҳамиятини урғулаш учун овоз танлашга риоя қилганлар. Авф ибн Молик ал-Ашжаий ( р.а.)дейдилар: "Пайғамбар (С.а.в.) саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида ўтирган эдик. "Аллоҳнинг Расулига байъат қилмайсизларми?" дедилар. Саволларини (биздан жавоб олавермагач) уч марта такрорладилар. Қўлларимизни узатиб: "Ё, Пайғамбар (С.а.в.)! Биз сизга байъат қилган эдик. Энди нима хусусида байъат беришимиз керак?" дедик. У киши: "Аллоҳга қуллик қилиш, Унга ҳеч бир нарсани шерик тутмаслик, беш вақт намозни ўқиш...", дедилар. Сўнгра шивирлагудек бўлиб қўшиб қўйдилар: - ҳеч кимдан бирон нарса истамаслик учун эди.

             Пайғамбар (С.а.в.), саллаллоҳу алайҳи васаллам, овоз оҳангига ҳам кераклича аҳамият берганлар. Бирон бир ишдан ёки сўздан мамнун бўлганларини ёки хушламаганларини юз ифодаларидан англаш мумкин бўлганидек, овоз оҳангларидан ҳам аниқласа бўларди.

а) Жобир ибн Абдуллоҳ дейди: "Отамдан қолган қарз масаласини сўраш учун Пайғамбар (С.а.в.) саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига бордим. Эшикни тақиллатдим. "Ким у!", деб сўрадилар. "Мен", дедим. Хушланмаганлари сезилиб турган оҳангда: "Мен, мен...", дедилар".

б) Сафар чоғи дарахт соясида ёлғиз ухлаб ётганларида
бошлари узра қилич кўтарганча уйғотиб: "Энди сени мендан
 ким қутқара олади?" деган кимсага, битта сўз билан "Аллоҳ!" дейишларида ҳам овозлари оҳанги шундай қаттиқ, кескин, метин бўлган эдики, бадавийни шошириб, қўлидан қиличини тушириб юборади.

 

Маълумотлар асосида

        Р. Акбаров тайёрлади