1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (28-ҚИСМ) ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ (8-ҚИСМ)

16-06-2020, 14:56 352 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

(28-ҚИСМ)

ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ  (8-ҚИСМ)

 

Аллоҳ баъзи бир бандаларини тугаса неъмат ва бошқа неьматлар билан бошқалардан фарқли қилиб қўяди. Инсонда гина- адоват деган нарса ҳам ўша неъматларни бошқапарда қолганидан пайдо бўлади.

 Аллоҳ ушбу ҳақиқатни «Нисо» сурасида қуйидагича таърифлайди: « Аллоҳ бирон неъмат билан бирингизни бирингиздан ортиқ қилиб кўйса, сизлар учи (ҳасад- адоват билан) орзу қилманг!”.

Эркаклар учун ҳам қилган меҳнатларидан насиба бордир, аёллар учун ҳам қилган мехнатларидан насиба бордир. Сизлар (бировларга берилган неъматларга кўз олайтириш ўрнига)  Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (файзу барокот, ризқу-рўз) сўранглар. Албатта   Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи Зотдир».

Ночорлик ҳолатларда қингир йўл тутмаслик бу  Аллоҳнинг адолатига иқрор бўлишдир.

Дунёда озгина ҳаракат билан кўп нарсага эришиб қолиш ва тажрибасиз-илмсиз бўлиб баланд лавозимларга чиқиб қолишлар учраб туради. Бундай ҳолатларга дарғазаб бўлишни тўғри тушуниш керак. Чунки бунда кўпчилик манфаати кўзланади ва унинг шахсий гина-адоватга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Инсон гина- кудуратлардан йироқ бўлиши, ҳаётга ва барча инсонларга тоза қалб ва туйғу билан рўбару бўлиши лозим. Ислом айнан шуни қаттиқ назорат килади. Бу назорат ҳар куни, ҳар ҳафтада ва ҳар йили бўлади. Бу

назоратда қалблар ҳар қандай кирлик ва айблардан тозаланиб қолади. Натижада   Аллоҳга иймон келтирган қалбларда гинадан асорат ҳам қолмайди.

Таржимон:

Р. УСМОНОВ


      ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили