
Бир ҳадис шарҳи (6-ҳадис)
НАСИҲАТ - ИСЛОМНИНГ АСОСИ
Тамим ибн Дорий розийаллоҳу анҳудан шундай ривоят қили- нади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Дин насиҳатдир». Биз: «Эй Расулуллоҳ, ким учун?» деб сўрадик. «Аллоҳ учун, Унинг китоби ва пайғамбарлари, мусулмонларнинг имомлари (бошлиқлари) учун ва барча мусулмонлар учундир», деб жавоб бердилар. (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Аҳмад ривоятлари).
Хаттобий шундай дейди: «Насиҳат бир неча маънони ифодалайдиган сўздир. Насиҳат қилинган киши роҳатланади, таскин топади. Арабчада «насоҳар рожулу савбаҳ» жумласи кийимни яхшилаб тикди, деган маънони англатади.Бу маънода насиҳат қилинган киншни тузатиш мақсадида қилинган насиҳатчининг ғайрати кийимнинг сўкилган чокини тикишга ўхшатилган. Насиҳатга асал мумдан ажратиб олингани каби у бошқа сўзлардан ганлаб олинади», деган таълиф ҳам берилган».
Аллоҳ учун бўладиган насиҳатга келсак, Аллоҳга иймон келтириш, унга шерик қўшмаслик, сифатлари хусусида адашмаслик, уни камол ва жамол сифатлари билан васфлаш, барча айбнуқсонлардан пок деб билиш, унга бутунлай таслим бўлиб, итоат қилиш ва осийлик қилмаслик, Аллоҳ учун севиш, Аллоҳ учун ёмон кўриш, унга итоат қилганларни яхши кўриш, унга исён қилувчиларга душман бўлиш, Аллоҳнинг бераётган неъматларини эътироф этиб, шукр қилиш, барча амалларда холис бўлиш, инсонларни исломга даъват қилиш каби маъноларнинг барчаси тушунилади. Насиҳатчиларнинг иасиҳатига Аллоҳ таолонинг эҳтиёжи йўқ, шунинг учун банда фақат ўзининг фойдасига насиҳат қилсин.
Китоб учун бўлган насиҳат эса, унинг Аллоҳнинг каломи эканига, Аллоҳ тарафидан нозил қилинганига, инсон сўзларининг ҳеч бирига ўхшамаслигига ва унинг ўхшашини ҳеч ким келтира олмаслигига ишониш, уни қадрлаш, ҳурмат қилиш, уни хушуъ билан, ҳарфларининг ҳақини бериб ўқиш, нотўғри таъвил қилувчилардан ва уни ёмон- ловчилардан ҳимоя қилиш, хабарларни тасдиқлаш, ҳукмларини яхшилаб ўрганиш, ҳикматларини англаб, насиҳатларидан ибрат олиш, келтирилгаи ҳодисалар ҳақида тафаккур қилиш, унга амал қилиш ва ўрганиш, илмларини ёйиш ва буларга барчани ташвиқ қилиш билан бўлади.
Аллоҳнинг Расули учун бўлган насиҳат У зотнинг пайғамбарлигини тасдиқлаш, келтирган барча нарсаларига иймон келтириш, амрларига бўйсуниш, ҳаётлари ва вафотларидан кейин ҳам даъватларининг давом этишига ишониш, ул зотга дўст бўлганга дўст, душман бўлганга душман бўлиш, у киншни ҳар лаҳзада улуғлаш ва ҳурмат қилиш, уларнинг ҳақини биринчи ўринга қўииш, суннатга амал қилиш, суннат илмларини ёйиш тўғрисида қайғуриш ва бошқаларни ҳам шунга чақириш, уни юмшоқлик билан, одоб билан ўргатиш, билмасдан туриб, суннат тўгрисида нотўғри гапиришдан ўзини тийиш, суннат билаи машгул кишиларни эъзозлаш, Пайгамбар алайҳиссаломнинг ахлоқлари билан хулқланиб, одоблари билан одобланиш, ақчи байтлари ва асҳобларини севиш, суннатга бидъат қўшмоқчи бўлган саҳобалардан бирортаси ҳақорат қилган кимсаларга қарши чиқиш билан бўлади.
Мусулмонларнинг имомлари учун бўладиган насиҳат, тўғри бўлган хусусларда уларга ёрдамчи бўлиш ва уларга насиҳат қилиш, тавсиялар бериш, хатоларини айтиш, марҳаматли бўлиш кераклигини эслатиш, унугганларни хотирлаш, мусулмонларнинг ҳақларига тажовуз қилганларида уларга танбеҳ бериш, уларга қарши бормаслик, мусулмонларнинг уларга итоат қилишлари йўлида кўмак бериш билан бўлади.
Хаттобий яна шундай дейди: «Уларнинг орқасида намоз ўқиш, хизмат қилиш, улар тарафидан бирор хато ёки ёмонлик содир бўлса ҳам, уларга исён қилмаслик. Имомлар тўғрисида ёлғон ва янглиш хабар тарқатувчиларга алданмаслик, уларнинг тўғри йўлда эканлигини сўзлаш... Ана шуларнинг ҳаммаси мусулмонларнинг имомлари учун қилинадиган насиҳатга киради».
Ибн Баттол айтади: «Бу ҳадисда насиҳатнинг дин ёки Ислом деб номланишига, дин сўз ва амал билан қоим бўлишига далил бор. Насиҳат фарзи кифоядир, бир кишининг адо этиши билан бошқаларнинг бўйнидан соқит бўлади. Насиҳат қилувчи сўзлари тингланишига, қабул этилишига ишонса ва ўзига ҳеч қандай таҳлика бўлмаслигига кўзи етса, насиҳат қилиш унга вожиб. Агар бирор бир таҳлика эҳтимоли бўлса, насиҳат қилиш-қилмаслик ихтиёри ўзида бўлади».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Сизлардан бирингиз бошқангиздан ўгит олмоқчи бўлса, унга насиҳат қилсин» (Имом Бухорий ривояти) ҳадисларида насиҳат бир амру мутлоқ эмас, ўгит олиш истагига боғлиқ ана шу шарт насиҳат қилиш амрининг тайинланганига далилдир, деган бир эътироз бўлса, бунга шундай жавоб берамиз: «Бу ҳадисда баҳс этилган ҳолат бир аёлни никоҳлаш, бир киши билан олди-сотди қилиш каби дунёвий ишларга алоқадордир. Биз юқорида келтирган насиҳат қидшгшииг умумийлиги эса, ҳар бир мусулмон қилиши вожиб бўлган диний ишлар билан алоқадордир. Аллоҳ билгувчироқ».
Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан.