МУҚАДДАС ОИЛА (28-ҚИСМ)
СЎЗЛАШИШ ОДОБИ (2-қисм)
Бошқаларнинг сифатини баён қилаётганида, жойнинг ёки нарсанинг тавсифини келтираётганида маромидан ошириш ҳам суҳбатни асл мақсаддан узоқлаштириб, тилёғламаликка айлантириб юборади. Шу боис ушбу мазмундаги ҳадиси мубораклар ворид бўлган: Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Аллоҳ таоло баъзи нотиқ кишиларга ғазаб қилади. Улар шундай нотиқларки, сўзларида қочирма гаплар билан тилини безаб гапиради, ҳудди сигир тили билан безанганидек”, дедилар (Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзласалар, сўзларини уч бора қайтарар эдилар, дарҳол тушунардик. Агар бир қавмга келсалар, салом берардилар ва дона-дона сўзлардилар. Сўзлари узун ҳам, қисқа ҳам бўлмасди ва сўзлашишдаги бемаъниликни ва тантанавор (такаллуфли) гапиришни ёмон кўрардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Инсонларнинг ақлига қараб сўзлаш Муомала одобларидан бири шуки, сўзловчи киши ҳар бир жой ва вазиятга муносиб баҳо бериб, ўша даврадаги одамлар табиати, савияси ва урф-одатларини эътиборга олиб муносабатда бўлиши талаб этилади. Бу эса нотиқнинг ақл-фаросати, нозик диди, сўз маҳорати, кишилар руҳиятини англай олиши ва ақлу идроки билан боғлиқ. Шу ҳақдаги ҳадислар билан танишиб чиқамиз. Ҳадисда: “Пайғамбарлар инсонларнинг ақлларига қараб гапиришга буюрилганлар”, деб марҳамат қилинган. Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Инсонларнинг билимига қараб сўзланглар”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Сен бир қавмнинг ақлига сиғмайдиган гапни гапирувчи бўлсанг, уларнинг баъзилари учун фитна бўлади”, деди (Имом Муслим ривояти). Бу фикр қуйидаги ҳадисдан келиб чиққан. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Умматларим ақллари кўтаролмайдиган даражадаги баъзи ҳадисларимни айтиб берсалар, бу улар учун фитна бўлади” (Дайламий ривояти). Ҳадислар ичра шундайлари ҳам бор, уларни бевосита тушуниш қийин, маъноси мураккабдир. Бундай ҳадислар маълум бир макондан, ҳолатдан келиб чиққан бўлиб, айнан ўша вазиятга хос. “Жиҳод қилиш”, “ғазотда шаҳид бўлиш” ва “қул озод қилиш” каби мавзудаги ҳадислар бунга мисол. Айни мавзулардаги ҳадисларнинг асл ва соф маъноларини тушуниш учун муҳтарам уламоларимиз ва фақиҳларимиз кўмаги керак. Аммо ҳозирда ушбу ҳадисларни пеш қилиб, мазмун-моҳиятини тушунмасдан, олимларимиз ўгитларини назар-писанд қилмайдиган, динимиз амалларини фаҳмлай билмайдиган, кимларгадир кўр-кўрона эргашадиган бузғунчи тоифа ва оқимлар пайдо бўлди. Кенг маъноларни ўз ичига олган ҳадиси муборакда зикр этилган “жиҳод”, аввало, ҳар бир кишининг хавфли душмани бўлган “нафс”ига қарши кураш маъносини англатади. Ўз нафсига қул бўлган кимсалар ҳар қандай разилликдан, қабоҳатдан ва зулмдан қайтмаслигини, инсонийлик сифатларини батамом унутганларини ўша тоифалар ва оқимлар аъзолари мисолида кўрмоқдамиз. Улар бойлик ва мансаб йўлида не бир хунрезликларни амалга оширмаяптилар. Оламга жар солиб қилаётган даволари гўё “Исломни ўрнатиш ва халифалик қуриш”. Зеро, Сафийнадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Халифалик (мендан кейин) ўттиз йилдир, сўнгра мулк (яъни мулкчилик, подшоликлар) бўлади”, дея марҳамат қилганлар. Илмдан хабардор бўлганлар ҳадисда баён этилган улуғ амални бундан ўн тўрт аср муқаддам забардаст чаҳорёр халифалар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али (розияллоҳу анҳум) амалга ошириб бўлганларини биладилар. Мазкур тоифа ва оқимлар ҳақиқатан дин жонкуярлари бўлганида эди, истиқлолимиз туфайли ҳукуматимиз томонидан динимиз ва Ислом динига эътиқод қилувчи барча фуқароларга яратиб берилган шароитлардан оқилона фойдаланардилар. Бундай нопок йўлни танламасдилар. Улар бу мақсадларини шўролар даврида, динимиз қадриятлари таҳқирланиб, масжидлар омборхонага айлантирилганида, мусулмонлар беникоҳ турмуш қуришга мажбур қилиниб, азада жаноза ўқишга ҳам рухсат берилмаган вақтларда нега амалга оширмадилар? Шундан ҳам мақсадлари ғаламислик ва барча ғоялари пучлиги аён бўлиб қолмоқда. Инъом этилган неъматлар ичра улуғи бўлган азиз нуридийдаларимизни шу каби иллатлардан огоҳ этиб, ёмонликлардан асрашимиз зарурдан зарурдир. Малол ва халал бермайдиган сўзларни гапириш Сўзлаш ва муомала маданиятининг ўзига хос ,адо қи-линиши лозим бўлган ҳақлари бўлиб ,улардан бири гапни ўта қисқа баён қилмасликдир .Бундай сўзлангани-да эшитувчининг тушуниши қийинлашиб ,суҳбатдан қа-ноат ҳосил қилмайди .Ҳақлардан яна бири эса гапни жу-да узун қилиб ,эшитувчини малоллантириб қўй-масликдир .Гап меъёридан ортиқ узун бўлганида ҳам ,эшитувчи сиқилиб ,уни тинглашга рағбати кескин пасаяди .Бундай сифатларни ҳам жаноб Сарвари оламдан ўрганамиз. Имом Муслим Жобир ибн Сумратадан) розияллоҳу анҳу (ривоят қилади“ :Пайғамбар )соллаллоҳу алайҳи ва саллам (билан бирга намоз ўқир эдим .Ул зотнинг на-мозлари ва хутбалари ўртача бўларди”. Имом Аҳмад ва Абу Довуд Ҳаким ибн Ҳизомдан) рози-яллоҳу анҳу (ривоят қилади : “Расулуллоҳ) сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам (билан бирга жума намозида бўлдим .Ул зот ҳассага ёки найзага суяниб ,Аллоҳга ҳамд ва са-но айтиб ,енгил ,ширин ва муборак сўзлар айт-дилар”. Имом Бухорий ва Имом Муслим“ Саҳиҳ ”китобларида келтиришади. Ибн Масъуд ҳар пайшанба куни бизга сўзлаб берарди. Бир киши туриб: “Эй Абу Абдураҳмон, бизга ҳар куни сўзлашингизни хоҳлайман”, деди. Шунда Ибн Масъуд: “Сизларга малол келиб қолишини ёмон кўришим мени бундан қайтарди”, деди. Шу мавзуда ҳазрат Алининг (каррамаллоҳу важҳаҳу) қуйидаги бир шеърини келтирамиз: Қалбу аъзолар малолланар албат, Қалб учун истанг илму маърифат. Сўзловчига эътиборли бўлиш Бу одобдан мақсад сўзловчи бутун вужуди билан тингловчиларга юзланишидир. Чунки гапираётган киши диққату эътиборини қаратганида, эшитувчиларга мақсад ва мазмун янада яхшироқ тушунарли бўлади. Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қавмга юзланиб, қавмнинг хатоларини айтар эдилар. Қавм эса у кишига бу юзланишлари туфайли ошно бўларди” (Имом Табароний ривояти). “Сиз учун энг суюкли киши ким?” деб сўрадим. У зот “Ойша”, деб жавоб бердилар. “Йўқ, эркаклардан ким?” деб сўрадим яна. Унинг отаси. Кейин-чи? Умар. Ундан кейин-чи? Усмон. Сўнгра? Али. Мен тинмай сўрар, у зот тўхтамай жавоб берардилар. Мени айтавермаганларидан кейин охирги ўринга тушиб қолишдан қўрқиб, сўрашдан тийилдим. Эркин муомалада бўлиш Сўзлаш одобларидан бири сўзловчи гапираётган пайтда ва кейин ҳам тингловчи билан самимий муомалада бўлишидир. Ўтирганлар зерикмасинлар ва сўзлаш асносида ўзларини асло ноқулай сезмасинлар. Симок ибн Ҳарб ривоят қилади. Жобир ибн Самурага (розияллоҳу анҳу): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ўтирганмисан?” дедим. Шунда Жобир (розияллоҳу анҳу): “Ҳа, кўп маротаба ўтирганман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод номозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қуёш чиқса, турардилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўтирганларида одамлар билан суҳбатлашардилар. Улар суҳбатларида жоҳилият давридаги ишларни айтиб кулишарди ва Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб қўярдилар” (Имом Муслим ривояти). Сарвари коинот кишилар билан суҳбатлашиш жараёнида чеҳралари очилиб, хуш кайфият билан табассум қилиб ўтирганлар. Бу ҳол даврага тароват бахш этиб, ўз ўрнида бошқалар ҳам ўзларини эмин-эркин ҳис этишларини таъминлайди. Бу хислат барчамизга сабоқ бўлмоғи керак ва муомала жараёнида ҳаётимизга татбиқ этиб, фарзандларимизни ҳам шундай одобга одатлантирмоғимиз олдимизда турган улкан вазифалардандир. Мулойимлик Қайси хонадонда таълим-тарбия юксак бўлса, шу жойда хотиржамлик бор. Ҳадиси шарифда бундай дейилган: “Аллоҳ ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради”. Қуръони каримнинг аввалидан охирига қадар инсонларга тарбия ва одоб ўргатилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мулойимлик сифати билан саҳобаларни ўзларига жалб қилдилар. Демак, Расули акрамнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўмин-мусулмонларга мулойим бўлишлари ўзлари учун ҳам, умматлари учун ҳам Аллоҳнинг раҳмати экан. Мулойим, ширинсўз бўлиш катта бахт ҳисобланади. Киши яхши сўз эшитган жойига, мулойим муомала кўрган шахсига меҳр қўяди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сифатлари бу жиҳатдан энг олий мақом эди. У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг жозибадор кучлари ҳам шунда бўлган. Фарзанд мулойимлик фазилати билан ахлоқини безаб, ёмон ахлоқлардан йирок бўлсин. Одамлар орасида шу фазилати тўлин ойдек кўриниб турсин. Мулойимлик хулқий ва нафсий фазилатларнинг энг буюгидир. У инсонни баркамоллик чўққисига олиб чиқади. Мулойимлик соҳиби билан суҳбатлашган киши унга муҳаббатли бўлади. Биз учун намуна бўлган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам тарбиялаётган саҳобаи киромларни мулойимлик сифатлари билан жалб этдилар, муҳаббатли қилдилар. Табассум фазилати Юзлаб одамлар ўтиб-қайтаётган гавжум кўчадан боряпсиз. Демак, манзилга етгунча танишу нотаниш чеҳраларга кўзингиз тушади. Ана шунда сиз уларга очиқ юз билан жилмайиб боқинг. Кўрасизки, шу беозор табассумингиз туфайли юзлаб одамларнинг руҳияти кўтарилади. Кайфиятингиз чоғ, юзларингиз кулгудан чарақлаб турган кезларда уззукун омад сизга ёр бўлганини эсланг. Ахир ўша кунда ён-верингиздаги кишилар ҳам меҳр билан боқишгани рост-ку. Донишмандлардан бири: “Ҳаётимиз қандай бўлиши сизу биз унга қандай маъно бахш этишимизга боғлиқ”, дейди. Ўйлаб қарасак, эндиликда бизнинг табассумларимиз нақадар қиммат туради! Аммо кўпинча уни ҳамма-ҳаммадан, ҳатто ўзимиздан-да қизғанамиз. Машҳур рассом шу каби ҳолатни бир неча расмларда усталик билан тасвирлайди: нимадандир ғазабланган бошлиқ ёрдамчисига заҳрини сочади. Шунда ёрдамчи ҳам хизматчилардан бирини қаттиқ койийди. Хизматчи ишлаб ўтирган матн терувчини уришиб беради, у эса эшикда ўтирган қоровулдан аламини олади. Бекордан-бекорга гап эшитган қоровул оёғи остида ётган кучукни тепиб юборади. Кучук ўз эгасини қопишга ботинолмай, хонасидан чиқиб келаётган бошлиқнинг оёғини тишлаб олади. Шундай қилиб, бу ғавғонинг бош сабабчиси жазосиз қолмайди. Табассум бир лаҳзада пайдо бўлади. Инсон юзидаги илиқ табассум билан ҳар қандай давранинг азиз меҳмонига айланади. Сиз қандай даврада бўлманг, ёнингиздагилардан табассумингизни дариғ тутманг. Уларга жилмайиб нигоҳ ташланг. Токи, табассумингиз чеҳраларда қотган музларни эритиб юборсин. У меҳрдан тузилган гулшодалар янглиғ кўнгилларга сочилиб кетсин.
\Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Усмонхон Алимов нинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан