
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (30-ҚИСМ)
ҚАЛБНИ НАФРАТДАН ТОЗАЛАШ (10-ҚИСМ)
Ислом мусулмонлар бир-бирларига душман бўлишларини ҳамда шу душманлик сабабларини ва манбаларини ёқтирмайди. Душманлик асосан дунё матолари ва лаззатлари учунгина пайдо бўлади. Аммо Аллоҳ ва Унинг калимасининг олий бўлиши ҳамда ҳақиқат йўлида ғазаб килиш бу бошқа масаладир.
Мусулмон Аллоҳ буйруқларига фосиклик қилаётган, Унинг ҳадларидан тажовуз қилаётган кимсалар билан алоқани узса, бунга гуноҳ ҳам йўқ ҳеч ким маломат ҳам қилмайди. Мусулмоннинг бундай ҳолатда бўлиши бу унинг иймони саҳиҳлигидан ва Аллоҳга холис эканидан нишонадир.
Аллоҳ бизларни Ўзининг душманлари билан улар бизларга энг яқин инсонлар бўлса ҳам қўпол муомалада бўлишимизни буюрган: «Эй мўминлар, агар omа оналарингиз ва ака укаларингиз иймондан куфрни афзал билсалар (яъни, очиқ кофир бўлсалар), сизлар уларни дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, (яъни, уларни деб иймондан қайтса), бас, улар золимдирлар».
Мусулмоннинг масхараомуз, ёмон суҳбат қурадиган кимсалардан ўзини йироқ қилиши лозимдир.
Аллоҳ ҳақида хато қилган кимсалардан маълум муддатгача уларни жазолаш мақсадида алоқани ўзиб қўйиш шариатда бор иш. Чунки Расулуллоҳ, баъзи аёлларини кирк кунгача ўзларидан узоқ тутганлар.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили