Мусулмон талаба covid-19 учун арзон Экспресс-тестни ихтиро қилди
Фаҳд ибн Абдул-Азиз номидаги Саудия университети битирувчиси COVID-19 синовини ўтказиш учун самарали ва арзон қурилмани яратди. Ҳозирда Калифорния университетида докторлик стипендиясини олаётган Али Ал-Шеҳри нафас олдиргичга ўхшаш тестни ихтиро қилди, у ўн дақиқа ичида одамда коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини аниқлашга ёрдам беради.
Ушбу кашфиётга жавобан, КСА Миллий Илмий Жамғармаси ушбу қурилмани ишлаб чиқариш учун ҳар йили $ 150 000 миқдоридаги грант билан лойиҳани ишлаб чиқиш учун тадқиқот гуруҳини тузди.
Қурилма худди нафас олдиргич каби ишлайди. Синов мавзуси қурилмага бир дақиқа давомида нафас олиши керак. Флоресан генетик ёрлиқлар жонли вирус мавжудлигида ёнади. Шунингдек бу қурилма шифохоналар, мактаблар ва аэропортлар каби ёпиқ иншоотлардаги бошқа вируслар ва юқумли касалликларни кузатишда ҳам ишлатилиши мумкин.
Бу каби ихтиролар ислом оламининг хатто ёш вакилларининг ҳам коронавирус каби пандемияга қарши курашишда ўз муносиб хиссаларини қўшаётганларига далолат қилмоқда.
Интернет маълумотлари асосида
К.Темиров тайёрлади.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими.