1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“АВҒОНБОҒ” МАДРАСАСИ

18-06-2020, 17:27 849 Ўқиш режими + -

“Авғонбоғ” мадрасаси


Юртимизда тарихий обида ҳисобланадиган бинолар кўпчиликни ташкил қилади. бу тарихий обидалар халқимизнинг ўтмишини ўзида мужассам этган миллий қадриятларимиз намунаси, халқимизнинг бебаҳо мулкидир.  Ушбу кўҳна ва бетакрор обидалар асрлар давомида жаҳон аҳлини лол этиб келган. Қолаверса, улар инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида улкан тарихий ва илмий аҳамиятга касб қилади. Шунинг учун уларни ўрганиш, муҳофаза қилиш, келажак авлодга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш асосий вазифамиз саналади. 
Ўзбекистон халқининг умум миллий бойлиги ҳисобланадиган маданий меросимизни муҳофазақилиш, илмий ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасида мамлакатимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Моддий - маданий мерос объектларини мухофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4068-сонли қарори эълон қилинган.
            Ғузор туманидаги моддий маданий мерос объекти ҳисобланган “Авғонбоғ”  мадрасаси археологик ёдгорлик ҳисобланиб, унинг биносидан  узоқ 1920 йилдан буён мадраса сифатида фойдаланилмай келинмоқда. Кўп йиллик тарихга эга бўлган мадраса биносидан “Ҳунармандлар уйи” сифатида фойдаланиш ушбу мадраса биносига бўлган эътибор ва қаровнинг янада ошишига,   ушбу мақсадда фойдаланиш пировард натижада  мадраса биносининг яна узоқ вақтлар безарар сақланиб қолинишига сабаб бўлади. Қолаверса, ушбу бинодан “Ҳунармандлар уйи” сифатида фойдаланишда қандайдир ушбу бинонинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган ёмон оқибатлар кўринмайди.
            Ўтмишда инсоният манфаати кўзлаб бунёд этилган ушбу бинодан бугунги кунда айни ўқув даргоҳи, яъни, мадраса сифатида фойдаланишнинг деярли имконияти йўқ. Сабаби юртимизда ҳар қандай таълим муассасаси ташкил этишда ўзига яраша шарт-шароитлар яратилиши зарур бўлади. Ушбу талаблар ўрта махсус ислом билим юртлари, яъни, мадрасаларга ҳам бевосита боғлиқ. Таълим масканида талабаларни замонавий синфхона ҳамда замон талаблари асосидаги ётоқхона  мавжуд бўлиши, ушбу хоналар кенг ва ёруғ ҳамда шинам хоналар бўлиши,   мадраса биносини замонавий ўқув – техника қуроллари билан жиҳозлаш имконияти мавжуд бўлиши,  турли тадбир ва давра суҳбатлари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган кенг ва замон талабларига жавоб бера оладиган залларнинг мавжуд бўлиши,  замон талабларига жавоб бера оладиган   таҳоратхона биносининг мавжуд бўлиши, Ахборот ресурс маркази мавжуд бўлиши, талабаларнинг волейбол, футбол, стол тенниси каби бир қатор спорт турлари билан шуғулланишлари учун  етарлича шароитга эга бўлган спорт залларининг мавжуд бўлиши каби бир қатор талаблар мавжуд бўлиб, табиийки ушбу шарт-шароитларни мазкур “Авғонбоғ” мадрасаси каби кўп асрлар олдин ўша давр учун мўлжаллаб бунёд этилган биноларда яратиш имконияти йўқ.  
Қашқадарё вилоятида “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти бугунги кунда замонавий биноларда фаолият олиб бораётганлиги ҳамда у ерда талабаларга тобора қулай шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда айни Ғузор туманидаги мазкур “Авғонбоғ”  мадрасаси археологик ёдгорлиги биносидан  мадраса сифатида фойдаланишга эҳтиёж йўқ. 
 Инсонларга манфаат келтириши ўйлаб, асрлар давомида садақаи жория бўлиб туриши мақсад қилиб бунёд этилган мазкур бинодан “Ҳунармандлар уйи” сифатида фойдаланилса ҳам айни кўзланган мақсад ҳосил бўлади, иншааллоҳ.   Ушбу бинодан “Ҳунармандлар уйи” сифатида фойдаланиш билан мазкур бино ва иншоотда амалга ошириладиган реставрация-тиклаш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари мунтазам амалга оширилади ва натижада бу ҳолат ушбу бинонинг яхши сақланишига сабаб бўлиши шубҳасиз. 



ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 
матбуот хизмати.