МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (31-ҚИСМ)
ШИЖОАТ
Бисмиллаҳирп роҳманир роҳийм
Мусулмон қалбида жойлашган мустаҳкам ақида узлуксиз муваффақиятлар, барқарор шижоат, сабр-бардош ва хатоларнинг олдини олиш учун битмас-туганмас чашмадир. Яна ундан ташқари Аллоҳ йўлида мардонавор ҳалок бўлишга ундовчи туйғудир.
Аслида ҳақиқий иймон шундай бўлиши керак. Ҳақиқий иймон мўминга ўз йўлида маҳрам туриши учун куч-қувватни зиёда қилади. Шунинг учун мўмин одам гапираётган гапига ўзи ишонади. Ўз ишини пухта амалга оширади. Мақсадларига шубҳа қилмайди. У модомики қалбини безаб турган туйғулари ва ақлини қамраб олган фикрлари хотиржам экан, у ҳеч қачон кетаётган йўлида иккиланмай кетаверади. Шунингдек атрофдаги кимсаларга қуйидаги ибораларни айтиши ҳам унчалик зарур эмас:
(Зумар: 39-40).
Аллоҳга ибодат қилишда мусобақага чорлашдаги овоза, ибодатдаги руҳ ва ҳақиқатга ишонч ҳақ билан ботилни ажрата оладиган кишидангина содир бўлиши мумкин. Чунки у одамлар билан бирга яшайди. Ҳақиқатдаги инсонларга ёрдам қилади. Адашганларни кўрса улардан ўзини олиб қочади.
Расулуллоҳ шундай деганлар:«Мен одамлар билан биргаман. Улар яхши иш қилсалар мен ҳам яхши иш киламан. Агар ёмон иш қилсалар, мен ҳам ёмон иш қилавераман, дейдиган мунофиқлардан бўлманглар. Ўзингизни ушланглар! Одамлар яхши иш қилсалар'сизлар ҳам яхши иш қилинглар. Агар одамлар ёмон иш қилсалар, сизлар ёмон иш қилманглар!» ( Термизий ривояти) .
Заиф-ожиз кишини ҳар хил удумлар қамраб олади. Ҳар бир қилаётган амалларида тақлидлар етакчилик қилади.
Одамлар хурсандликлари ва мотамлари учун ҳам бир неча бидъатларни жорий қилиб олишган. Улар Дин ҳақиқатларидан кўра ўша бидъатларни маҳкам ушлайдилар. Ҳақиқий мўмин Аллоҳ динидан бўлмаган ишга асло қўл урмайди. У нотўғри удум ва тақлидларга қўл урадиган бўлса, у азобга дуч келади. Мўмин Аллоҳ йўлида ҳар қандай маломатдан, гап-сўздан қўрқмай, ўз мақсади сари интилаверади.
Баъзан ҳаётда қанчадир муддат бечораҳол инсон яшайди. Сўнгра “полвонлар” чиқиб, у бечораҳолнинг номини шонсиз килиб қўяди. Шунингдек қанчадан-қанча хусуматчилар битта ботил нарса билан алданиб келишмоқда ва бошқа хусуматчиларга кўмак бериб келмоқда. Натижада қилган ишларидан ҳузур қилишмоқда.
Расулуллоҳ шундай дейдилар:«Одамларни рози қилиш мақсадида Аллоҳнинг ғазабини кўзлаган кимсага Аллоҳ ўзи ғазаб қилади ва рози қилмоқчи бўлган одамларнинг ҳам ғазабларини Аллоҳ ўша кимсага қарши кўзғаб қўяди. Хатто у одамнинг ҳар бир иши ва гапи унинг кўз ўнгида гўзал бўлиб қолади»( Табароний ривояти).
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили