1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РИЗҚДАГИ ТАВАККАЛ НЕЧА ҚИСМГА БЎЛИНАДИ?

20-06-2020, 09:01 345 Ўқиш режими + -




Ризқдаги таваккал неча қисмга бўлинади?


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамд ва санолар, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга саловотлар ва саломлар бўлсин!

       Таваккал қилиш динимизда иймоннинг шарти, қолаверса биз мўмин мусулмонларнинг ўзгалардан ажратиб турадиган сифатимиз ҳисобланади. Айрим уламолар таваккал қилишни тўрт қисмга бўладилар.

Биринчиси:  Сиҳат-саломатликка таваккал қилиш 

        Буни қуйидаги мисолда  кўриш мумкин. Масалан, айримлар “Мен касал бўлиб ётиб қолмай соғ-саломат бўлсам бўлди, ўйловим йўқ, топаман, оч қолмайман” деб ўзининг соғлиғига таваккал қилиб, унга таянаниб яшайди.

Иккинчиси:   Касб-корига ва молига таваккал қилиш

        Айримлар: “Қўлимда касби-корим борми, бўлди, топаман, ўйламайман” дейди. Ёки айримлар: “Дўконим юриб турибдими” ёки “Машинамни ғилдираги айланиб турибдими”... ўйловим йўқ, топаман” деб касб-корлари ёки мол-мулкларига  таваккал қиладилар.

Учинчиси:   Шахсларга таваккал қилиш

        Айримлар:  “Фалончи пистон жойда ишлаб турсалар бўлди, ўйловим йўқ, топаман” деб қайсидир шахсларга таваккал қиладилар. 

Бу учала тур таваккал   шариат мезонларига зид бўлиб, киши иймонига раҳна солади. Чунки,инсон ўз сиҳат-саломатлигига таваккал қилса-суянса сиҳат саломатлик ҳам боқий эмас, ундан мосуво бўлиб турадиган кунлар ҳам бор.   Касб-кор ёки мол-давлатига ё бирор шахсларга таваккал қилса–суянса  куни келиб ундан ҳам айрилиб қолиши бор.

Ундай бўлса тўғри таваккал қайси? Бу-

Тўртинчиси: Аллоҳга таваккал қилиш.

Бу энг тўғри таваккал қилиш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

“Бас, Аллоҳгагина мўминлар таваккал қилсинлар” (Тавба сураси, 51-оят)

деб марҳамат қилган. Ҳа, мўмин киши сабабларни муҳайё қилиб доимо Аллоҳгагина суянади. Чунки, Аллоҳ таоло ҳеч қачон  заиф ва касал бўлмайдиган, мол-мулки тугамайдиган ва доимо барҳаёт Зот!

Рустам Қиличев

ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими