1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (32-ҚИСМ) ҚУВВАТ

20-06-2020, 10:18 320 Ўқиш режими + -
 

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ  (32-ҚИСМ)

ҚУВВАТ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
  Мусулмон ўзи иймон келтириб, аниқ билган нарсасини маҳкам ушласин. Жоҳилона удумлардан бош тортиб, юз ўгираётганида масхара, калака қилинишида бардошли бўлсин.   Аллоҳ даргоҳида савобга муяссар бўлиши учун танлаган йўлидан чиқмасин. Хом хаёлга иймон келтириш инсонни бошқаларни масҳара қилишига олиб борса, ҳақиқий иймон мўминни ўз иймонида мустаҳкам, кучли инсонга айлантириб қўйсин.
 42.Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни сал бўлмаса худоларимиздан оздирарди-я!» деб масхарага олурлар. Яқинда–азобни кўрган чоғларида–ким йўлдан озганроқ эканини билурлар.
 «Улар сени кўрган вақтларида: «Аллоҳ Пайғамбар қилиб юборган шуми?! Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни сал бўлмаса худоларимиздан оздирарди-я!» деб масхарага олурлар».
 «Аллоҳ Пайғамбар қилиб юборган шуми?!»
 «Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни сал бўлмаса худоларимиздан оздирарди-я!»
 «Яқинда–азобни кўрган чоьларида–ким йўлдан озганроқ эканини билурлар».
43. Ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?!
(Фурқон: 41-42).
Ҳа! Мусулмон ўзида иймонининг ҳурмати ва қувватини билиши вожибдир. Агар мусулмон ўзининг ушбу туйғуларини бошқаларга тушунтира олмаса ҳам, хар ҳолда  у жала ёмғирлар ювиб оқизиб кетказа олмайдиган катта тоғ мисоли бўлиши мумкин. Одамлар ўз иймонини мўътабар билган Парвардигорига боғланганини ва динида  мустаҳкам бўлганидаги куч-қувватни ҳис қиладиган инсонга тобе бўлсалар нима бўлибди?! Агар одамлар ҳаммалари мўминга “хўп”, деб жавоб қилсалар эди, ундан анча -мунча нарсага эришган бўлишар эдилар.
Абдуллоҳ бин Аббос айтади: “Мен Расулуллоҳ ортидан кетаётган эдим. Менга шундай деб қолдилар: “Эй йигитча,  Аллоҳни ёдингда тут! У сени балолардан сақлайди.   Аллоҳни ёдингди тут! Шунда сен уни кўз ўнгингда топасан. Мўл кўлчиликда бўлсанг ҳам  Аллоҳни ёд эт! Чунки  Аллоҳ қийин ҳолингда ҳам сени ёд этади. Сўрасанг  Аллоҳдангина сўра. Ёрдамни ҳам  Аллоҳдангина кут. Одамлар сенга  Аллоҳ азалда ёзмаган нарса билан кўмак бермоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Худди шунингдек одамлар сенга  Аллоҳ азалда ёзмаган нарса билан зарар етказмоқчи бўлсалар, барибир улар унга қодир бўла олмайдилар. Чунки тақдир ёзиб бўлиниб қаламлар тугаган. Ва “Лавхул махфўз” китоби ёпиб қўйилган” ( Имом Аҳмад ва Термизий ривояти)
Мусулмоннинг қалбидаги кувват унинг тавҳид  ақидасига боғлиқдир. Чунки тавҳид ақидаси инсонни олий даражаларга олиб чиқади. Шунингдек мусулмон  Аллоҳнинг қуйидаги оятини доим тиловат қилади.  Аллоҳ   шундай дейди: Сен:»Аллоҳдан ўзгани валий-дўст қилиб оламанми? У осмонлару ерни яратгувчидир. У таом беради ва таомланмайди», деб айт. «Мен аввалги таслим бўлувчи бўлмоққа амр қилиндим ва менга ҳеч мушриклардан бўлмагин, деб айтилди», деб айт.
(Анъом: 14).
Агар Ислом вожиб тутган қувват сизда бўлса, у қувватнинг фазилатлари сизда қуйидагича кўринмоги лозим. Аввало мақсадингиз мустаҳкам бўлсин. Мақсадингизга етиш учун восита-сабабларнинг тўғрисини қўлланг ва бор кучингизни сарф қилинг. Чунки теварак атрофда ўзларининг айб ва камчиликларини беркитишиб  Аллоҳга илтижо қиладиган одамлар ҳам йўқ эмас. Ислом эса буни астойдил қоралайди.

Таржимон:
 
 Р. УСМОНОВ
 
 
       ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили