1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎНТА МУҲИМ ҲАДЯЛАР

20-06-2020, 10:20 271 Ўқиш режими + -



ЎНТА МУҲИМ ҲАДЯЛАР


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биз Ислом маданиятининг дунёга таъсирини мухтасар шаклда, дунё халқларининг ҳаёти ва маданиятида яққол намоён бўлган ўнта муҳим ҳадялар ва асосий қимматли тортиқларда кўрсатишимиз мумкин. Бу ўнта ҳадя инсониятни тўғри йўлга бошлашда, инсоният ислоҳоти, уйғониши ва тараққиётида катта рол ўйнаган асосий омиллар ҳисобланади. Бу ўнта ҳадя инсониятнинг қоронғу ўтмишидан бутунлай ўзгача янги нурли ҳаёт яратди. Бу ўнта ҳадя қуйидалардан иборат:

1-    Соф тавҳид ақидаси.

2-    Инсоният бирлигининг асоси ва башариятнинг тенглиги.

3-    Инсоннинг мукаррам ва олийлигини эълон қилиш.

4-    Аёлларга ҳуқуқ ва ҳурматини қайтариш.

5-    Ноумидлик ва  бадбинликка қарши кураш, ҳар бир инсон қалбида умид, ишонч ва улуғлик уруғини сочиш.

6-    Дин билан дунё орасини жамлаш ва тарқоқ жамоатларни бирлаштириш.

7-    Дин билан илм ўртасида доимий муқаддас алоқани вужудга келтириш, дин билан илмнинг оқибатини бир-бирига боғлаш, илмни улуғлаш, илм олишга қизиқтириш ва Аллоҳ ризосига етказувчи илм йўлини кўрсатиш.

8-    Ақлни ишлатиш, диний масалаларда ақлдан фойдаланиш ҳамда инсонни ўз вужудидаги ва коинотдаги оятларга назар қилишга чорлаш.

9-    Ислом уммати ўзининг бутун дунёга васийликларини, одоб-ахлоқ, йўналишлар, шахслар ва миллатларни яхшиликка буюриб, мункар ишлардан қайтарувчи эканини қабул қилиш, адолат ўрнатиш ва Аллоҳ учун гувоҳ бўлиш масъулиятини зиммасига олишларидир.

10-       Халқаро маданиятли ақидавий бирлик.

Юқоридаги унвонларнинг ҳар бирини зимнида маданиятлар, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар этиб юбирилишларидан олдинги жоҳилият асрлар ҳамда Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам юборилгандан кейин дунёга келган инсон ҳаётини батафсил ва ўта ишончли тарзда баён этувчи узундан узоқ қиссалар ўрин олади. 

Бинобарин, мазкур унвонларнинг ҳар бири мустақил китоб бўлишга арзигулик мавзулардир. 

 

НОРҚЎЧҚОРОВ  РЕЖАБАЛИ


ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари