1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ШУКРОНАЛИК”

23-06-2020, 18:37 945 Ўқиш режими + -



“Шукроналик”

 

Бисмиллахир Рохманир Рохийм. 

 Аллохга шукрки, истиқлолимиз шарофати ила   мамлакатимизда  миллий ва диний қадриятлар  қайта тикланди. Юртимиздаги барча мўмин мусулмонларнинг орзулари ушалди.   Бунинг учун доимо мустақиллигимизга   шукрона келтирмоғимиз керак.   Зеро, мустақиллик сабаб  мана шундай неъматларга эга бўлдик.  Ўтган йиллар мобайнида юртимиз собиқ иттифоқ даврида динимиз учун тўсиқлар кўп эди.  Дин бу хар бир инсон учун муқаддас таълимот, имон-эътиқод эса киши учун энг зарурий эхтиёждир.  Ота боболаримиз хотиржам холда ибодат қила олмасдан, хаётидан халоват топа олмасдан ўтиб кетдилар. Ўз уйларида хотиржам саждага бош қўя олмадилар, Қуръон тиловат   қилишдан қўрқиб яшадилар.   Мустақиллигимиз боис ,   диний эътиқодимиз   даҳрийлар исканжасидан озод бўлди.  Бугунги кунда юртимизда икки мингдан ортиқ масжидларда  хотиржам ибодат қилаётганимиз учун Яратганга шукрона айтмоқдамиз. Жума ва хайит кунларида  диёримизга ўзгача файз кирмоқда. Рамазон ойидаги  хатми Қуръон  ва таровеҳ намозлари  таровати ўлкамиз бўйлаб  кезмоқда.   Бир пайтлар хароба холига  тушган масжидлар, зиёратгоҳлар қайта тикланди, замонавий  шаклда   қайта  таъмирланди.  Эндиликда   масжидларда намозхонлар учун барча   шарт-шароитлар  яратилган.   Юртимизнинг хар бир жойи кундан-кунга чирой очмоқда.   Қад ростлаётган замонавий бинолар, обод этилаётган обидалар диёримизга файз қўшмоқда.   Авваллари   ўтган алломаларнинг   мангу қўнимгохлари каерда жойлашганини хам билмасдик. Энди эса  Имом Бухорий, Имом Термизий, Бахоуддин Нақшбанд, Ҳаким Термизий, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Имом  Мотурудий ва Бурхониддин Марғиноний каби  алломаларнинг хоки-поклари қўним топган  гўшалар обод этилди.  Уларнинг маънавий бойликларидан унумли фойдаланилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ маънавиятимиз ва маърифатимиз камол топмоқда. 

Бугун айниқса   юртимиздаги  диний таълим масканларига  алохида этибор берилаётир.  Ёшларимиз Ислом Академиясида, Ҳадисшунослик олий мактабида, Тошкент Ислом олий институти, Мир Араб олий мадарасасида ва 10 та ўрта махсус ислом билим юртларида ҳамда вилоятлардаги Қуръон курсларида таълим олишяпти. Уларга Қуръон тафсири, хадис илми, ақида ва фиқх каби диний илмлар   билан бир қаторда замонавий илмлар – ахборот техналогиялари,  инглиз тили каби  фанлардан хам таълим берилмоқда. Бу албатта уларнинг диний ва дунёвий илмларни эгаллашларига  кенг имконият десак муболаға бўлмайди.  

Диний сохадаги амалга оширилаётган ислохотлар хақида сўз юритар эканмиз , ҳаж ибодатини адо этиш борасидаги имкониятлар тўғрисида ҳам гапирмай иложимиз йўқ. Ота-боболваримиз ҳаж ибодатини адо этишни  орзу қилиб армон билан ўтиб кетдилар.  Истиқлолимиздан аввал саноқли  кишиларгина кўп қийинчиликлар билан  ҳаж ибодатини бажаришган бўлса бугунги кунга келиб  минг-минглаб юртдошларимиз ҳаж ибодатини адо этишмоқда. Ҳожиларимизга жуда кўп шароитлар яратилганлигини эътироф этишимиз  жоиз. 

Бугун турли минтақалардаги тўс-тўполонларни, қон тўкилишлар ва  табиий офатлар авж олаётганини кўриб, юртимиздаги   неъматларни мушохада қилиб, Аллоҳ таолонинг  қуйидаги   ояти каримаси ёдга тушади :

“Шунингдек,  сизларга   барча сўраган нарсаларингиздан ато этди.   Агар Аллоҳнинг  неъмат(лари)ни санасангиз, саноғига ета олмайсиз...” (Иброхим сураси, 34-оят) 

            Бутунги пандемия сабабли жаҳон давлатлари қаторида бизнинг диёримизда ҳам  жума ва ҳайит намозлари вақтинча тўхтатилиб турибди. Сабр тоқат қилиб, бундан-да оғир бўлмаганига шукр қилиб, карантин қоидаларга беками-кўст риоя қилиб   турсак, иншааллоҳ бу кунлар ҳам тезда ўтиб кетажак. 



А. Бойқобилов

Қарши шахар бош имом хатиби