1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЯХШИ МУОМИЛА-ЖОН ОЗИҒИ

23-06-2020, 18:55 525 Ўқиш режими + -


ЯХШИ МУОМИЛА-ЖОН ОЗИҒИ

 
  Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
   Биз инсонлар  албатта  ҳамиша   кимнингдир  маслаҳатига  ва кўмагига   эҳтиёж  сезамиз.  Шунинг   учун  ҳам инсонлар  бир-бирлари   билан  ўзаро  маслаҳат,   мунозара , муносабат  ва   албатта   муомалада  бўлишини  тақозо   қилади. 
      Буни  қарангки  ана  шу  муомала   маданиятини  ҳам  ўз  қоидалари, одоблари бор экан. Мазкур  сўзлашиш   одобларига   риоя  қилиб   муомала  қилган  одамгина   жамиятда  ўз  ўрнини ,  қадр –қимматини  ва   албатта  бахтини  топади. Бу ҳакда  Набий  Саллолоҳу  алайҳи   васалламдан  ривоят  қилинган   бир  ҳадисда шундай  дейилади:   
        «Аллоҳ  мени   будларга  сиғинишдан  қайтарганидан   кейинги   биринчи  қайтарган  нарсаси    хамр  ичиш  ва   кишилар  билан  урушиб- тортишишдир». 
       Мазкур  ҳадисдан  кўриниб  турибдики   инсонлар  билан  муомала қилиш  жараёнида   шеригини  ҳам    ҳурматини қилиб,  ўзаро жанжал ва  келишмовчиликларни  олдини   олиб,   ўта   эҳтиёткорлик  билан суҳбатлашиши  лозим   бўлади.   
        Суҳбат    жараёнида  инсон   шеригини  баъзи  бир ҳолатларига  алоҳида   эътибор  бериши лозим  бўлади:   Масалан:  кайфиятига,  қаерда   ўтирганлигига, яъни маконига,   кимлар  билан  ўтирганлигига,  жинсига, ёшига  ва   ҳатто касбига   алоҳида  аҳамият   бериши  лозим . Ҳаттоки  Ислом   таьлимоти  инсонларни  ўз аҳли   билан  қандай  муносабатда бўлиш  кераклигини   ҳам  уқтириб  ўтган.    Баъзи  ҳукамолар  айтишади:
           «Кимки  ота-онасига   оқ  бўлса  -   боласидан  хурсадчилик  кўрмайди.   Кимки  ишда  маслаҳат   сўрамаса,  ҳаётининг  лаззати   кетади.  Киши  уйига   кирса  аҳлига  салом   бериши,  яхшилаб ўтириб  жойлашмагунча   гапирмаслиги,  агарда  гапирса ,   мулойимлик,   муросаю-   мадора ва  меҳр -муҳаббат  билан   гапириши  мустаҳабдир.  Чунки   Набий  Саллоллоҳу  алайҳ и   васаллам:  (сизларнинг  яхшиларингиз- аҳлига  яхшиларингиздир) деганлар.  »   
           Муомала  жараёнида  саломнинг   аҳамияти  жуда   катта.   Айниқса  иши тушган   одам  ёшидан  қатъий  назар   биринчи  бўлиб  салом   берса ва  албатта   мулойимлик   билан  сўз  бошласа   албатта  иши  ўнгидан  келиши эҳтимоли   жуда катта. Болалигимизда  момоларимиз,  оналаримиз   айтиб  берган  эртакларда   ҳам шундай  иборалар  бўларди: «Гар   саломинг    бўлмаса- икки  ямлаб  бир   ютардим».  
        Бу  эртаклар   биз  учун  албатта   бошланғич   тарбиянинг  бир  дарси   бўлиб   хизмат  қилган.    Халқимизда   яна   шундай    «Яхши  гап     билан  илон  инидан   чиқади..»   деган  пур   маъно  гаплар  бор. 
         Дунёдаги  барча келишмовчиликларнинг   асосий  сабаби    инсонларни     айнан  мана   шу  муомала   маданиятига   амал  қилмаётганликлари    туфайли   содир  этилаётганлиги  бугун хеч   кимга  сир  эмас.   Тинчлик –хотиржамлик,   тараққиёт  ва  дўстликга   -муомала  маданиятининг  аҳамияти   беқиёсдир.         
             Хуросон   хукмдори  Хусайн  Бойқаро    илм  толибларига  сабоқ   бераётган  доно  вазири Алишер   Навоий ҳазратларига   яқинлашиб,  кўрсатгич  бармоғи   билан  бошини кўрсатди.   Навоий   ҳазратлари  ҳам  кўрсатгич   бармоғи  билан  тилини    кўрсатди. 
        Бу имо- ишорани  кузатиб  турган   шогирдлар  маъносини  устоздан   сўрашди. 
      Устоз  айнан  шуни   маъносини  ҳар  ким ўзи   топиб  келишини  уй вазифаси   тариқасида  шогирдларга  топширди.    Эртаси    шогирдларни   бирортаси  ҳам қониқарли  жавоб   топиб  келиша  олмади.    Шундан сўнг  устознинг  ўзи   жавоб  берди: 
          «Ҳукмдор  -бошга   балони  нима  келтиради   -  деб  сўради.  Мен   тил – деб  жавоб  бердим».   Қиссадан  ҳисса шуки  инсон   муомала  жараёнида  шеригини   хам  тушинишга  ҳаракат  қилмоғи,  бир сўз  билан   айтганда  муроса  одобларига риоя  қилган  ҳолда  суҳбатлашиш  лозим   бўлади.    Шундагина   ака- укалар  ўртасида,  қайнона   келинлар  ўртасида,  дўсти-ёрлар   ўртасида,  эри-хотинлар  ўртасида   ,   қўни- қўшнилар  ўртасида   ҳеч  қанақа  келишмовчиликлар  чиқмайди. 
        Қадимда  ўзбек  аёллари   - момоларимиз  ўз турмуш   ўртоқларини   ниҳоятда  ҳурматини  жойига   қўйиб,  кўзларига  тик   қарамасдан  қўлларини  кўксиларига    қўйиб  суҳбатлашган.   Ўз   навбатида  эркаклар  ҳам   ўз  аҳли  аёлларини   ниҳоятда  ҳурматини  жойига    қўйиб  муомала  қилишган.     Натижада  улар  чин   маънода  қўша  қаришган, ажирим   ва   қўйди- чиқдилар  жуда  кам   кузатилган. 
     Демак  ўзаро  инсонлар   билан  бўладиган   мулоқот   ва  муомалада  ҳам   миёрий  қоидаларга  амал   қилиш,   меҳр- оқибат ва ҳурмат  -иззатни  одамлар   орасида  сақланиб  қолишнинг   асоси  ҳисобланар  экан.       Зеро  улуғ   мутафаккир  шоир, ғазал  мулкининг   султони  Мир  Алишер   Навий  бобомиз  айтганларидек:  
          Байт:      Ҳар  кимки   чучук  сўз  элга   изхор  айлар 
                         Ҳар нечаки  ағёр  дурур  ёр айлар.
                         Сўз  қаттиғи   эл  кўнглига  озор   айлар,
                         Юмшоғи  кўнгилларни   гирифтор  айлар.
   Навоий   хазратларининг   бу  пурмаъно   байтлари  хар  биримизнинг   хаётимизда  дастурул  аъмол   бўлиб хизмат  қилмоғи  лозим.     Илоҳим   инсонлар   орасидан  ўзаро  ҳурмат- иззат,  меҳр -оқибат   кўтарилмасин.
                        Шуҳратхон   Хофизов.   
Шаҳрисабз  шаҳар   «Тўрабой  охун »  жомеъ  
масжиди  имом   хатиби