ПОКЛИГИНГ-СОҒЛИГИНГ
Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий асарлари Жоме ас-сунан (сайланма ҳадислар) асарининг 1846-ҳадисида Салмон ал Фаросий(розияллоху анҳу) дан ривоят қилинади. У: "Мен Тавротда "Таомнинг баракаси ундан кейин қўлни ювмоқдир!" деган маълумотни ўқидим. Буни Пайғамбаримиз(с.а.в) га айтиб бердим. Расулуллоҳ (с.а.в) " Таомнинг баракаси ундан олдин ҳам ва кейин ҳам қўлни ювмоқдир." деб марҳамат қилдилар.
Таомланишдан олдин ва кейин қўлларни ювиш ота - боболаримиздан тарбиямизга сингдирилган. Зеро, овқатланишдан аввал ва кейин қўлларни ювиш суннат ҳисобланади. Ислом одобининг яна бир талаби оила давраларда ўтирганда қўл ювиладиган бўлса, таомдан олдинги қўл ювиш ёшлардан бошланади. Таомдан кейинги қўл ювиш эса давра тўридан - ҳурматли ва ёши улуғ кишилардан бошланади.
Яна бошқа бир ҳадисда Абу Ҳурайра(розияллоху анху) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ(с.а.в) бундай деб марҳамат қилганлар: "Албатта шайтон жуда сезгир, ўта яловчидир. Ўзингиздан эҳтиёт бўлинглар! Кимки қўлида таом қолдиғи ҳиди билан кечаси ухлаб қолса-ю, унга бирор кор-ҳол бўлса фақат ўзини маломат қилсин!" дедилар.
Ҳар доим ва айниқса кечки овқатдан сўнг қўлларни ювиб, тозалаш мусулмончилик одоби ҳисобланади. Ҳақиқатдан ўзини маданиятли ҳисоблаган шахс кечки овқатдан сўнг қўлини ювмай тўшакка кириши мумкинми? Қолаверса қўллар тозаланмай ухлай олишини уйқуси беҳаловат бўлиши, ёмон тушлар кўриш.
Бугунги айни карантин ҳолатида ҳар бир кишида пандемия хасталиги эҳтимоли бор. Ҳимоялаш учун тез-тез қўлларини ювишлиги лозим. Чунки қўлларни ўз вақтида тозалаб ювиш инсонга зиён берувчи микроб ва вирусдан тоза бўлишини таъминлайди.
А. Самиев
ТИИ махсус сиртқи бўлим талабаси
Шаҳрисабз шаҳар Ойша она жоме
масжиди имом хатиби