“Ирода” сифати ҳақидаги савол жавоблар (2-ҚИСМ)
Савол: “Банданинг маъсияти содир этишини Аллоҳ таолонинг Ўзи хоҳласа, кейин уни маъсият қилгани учун жазолаши зулм эмасми?”.
Жавоб: “Аллоҳтаоло банданинг маъсият қилишини ирода қилиб, сўнг уни қилган маъсияти учун жазолаши зулм бўлмайди. Чунки зулм ман этилган иш бўлмаслиги сабабли бу иш зулм ман ҳисобланмайди. Қолаверса, банда Аллоҳ таолонинг унга нимани ирода қилганини билиб кейин ўша ишни қилмайди. Балки шариат талаб қилган ишларни бажаришга ва ман этган ишлардан сақланишги буюрилганини билади. Шунга кўра бандага бериладиган жазо Аллоҳнинг иродасини амалга оширгани учун эмас, балки талаб қилинган ишларни бажармагани ва ман этилган ишни содир этгани учун берилган бўлади.”
Савол: “Аллоҳ таоло иродасига кўра банданинг маъсият содир этиши аслида итоат қилиш ҳисобланмайдими? Чунки ирода қилинган нарсани бажариш аслида итоат қилиш бўлиб қолади-ку?”
Жавоб: “Агар Аллоҳ таоло бандага маъсият қилишни ман қилмаганида банданинг маъсият содир этиши итоат қилиш бўлиб қоларди. Аллоҳ таоло эса бандани маъсиятлардан ман қилган. Шунинг учун банданинг маъсият қилиши ман қилинган ишни содир этиш саналади”.
Абулқодир Абдур Раҳим
Эътиқод дурдоналари
"Бадъул амолий" шарҳи