МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (40-ҚИСМ)
МУЛОЙИМ ВА КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ
Расулуллоҳ сийратларида сақланиб қолган нарсалардан бири шуки, У Зот ўз шахсияти учун бошқалардан ўч олмаган. Лекин Аллоҳ ҳурмати поймол бўлгандагина Аллоҳ учун ўч олар эдилар.
Расулуллоҳ ўлжаларни тақсимлаётганида, бир беодоб аъробий келиб: «Адолат билан тақсимланг. Аллоҳ юзини ирода қилинмаяпти, деган гапига ҳам Расулуллоҳ шундай жавоб қилганлар: «Мен адолат қилмасам, ким ҳам адолат қилар эди?! Агар мен адолат қилмасам катта зарар кўраман». Аъробийни шу гапи учун ўлдирмоқчи бўлган саҳобаларни Расулуллоҳ бу ишлардан қайтарганлар.
Бир куни аср намозида Расулуллоҳ одамларга қуйидагиларни айтганлар:«Одам боласи бир неча табақада яратилган: Улар: ғазаби секин келиб даромади тез келадиганлар. Ғазаби тез келиб даромади ҳам тез келадиганлар. Fазаби ҳам даромади ҳам секин келадиганлар. Ёмонлари эса аксинча: ғазаби тез келиб даромади секин келадиганлар. Вазифаларини чиройли бажарадиган ва бошқалардан чиройли сўрайдиганлар. Вазифаларини ёмон бажариб чиройли сўрайдиганлар. Ёмон сўраб яхши бажарадиганлар. Ҳам ёмон бажарадиган ҳам ёмон сўрайдиганлар. Буларнинг энг яхшиси чиройли бажариб чиройли сўраганларидир. Энг ёмони эса ёмон бажариб ёмон сўраганларидир( Имом Термизий ривояти) ”.
Шуни билингки, ғазаб бу одам боласи қалбида жойлашган чуғдир. Ахир унинг кўзларини қизарганини кўрмаганмисиз. Буни ўзида сезган одам дарҳол ўтириб олсин. Ғазаб алангасига дучор бўлган одам ҳар кандай ишни расво қилади ва оқибатда уни ҳеч қачон ислоҳ қила олмайди.
Юқоридаги ҳадис инсонлар турларини ва фазилатлар билан бўлган ўринларини ажратиб берди. Демак, мўмин одам ўзини керак бўлган ўринга жойлаштирсин.
Дарғазаблик инсонни ахмоқлик даражасига тушириб кўяди. Шунинг учун ҳам очолмаган эшигини, қўлидаги асбобни ва гапига кирмаган ҳайвонни сўкаётганини кўрасиз.
Ридо-либосини тортиб қўйган шамолни лаънатлаган кишига Расулуллоҳ шундай дедилар: «Уни лаънатлама. Чунки у маьмурдир ва Аллоҳ буйруғига буйсундирилгандир. Кимики бирон нарсани лаънатласа, лекин у лаънатга лойиқ бўлмаса, лаьнат уни айтган одамнинг ўзига қайтади” ( Имом Термизий ривояти).
Ғазабланиш ёмон. Унинг охири эса янада ёмон. Шунинг учун ғазаб келганда ўзни тўхтатиб қолиш мақсадга мувофиқдир.
Бир куни Расулуллоҳ саҳобаларидан: «Полвон деб кимни айтасизлар?», деб сўраб қолдилар. Шунда саҳобалар: «Ҳеч ким йиқитишга қодир бўлмаган одамни», деб жавоб килишганида, Расулуллоҳ шундай дедилар: «Йуқ ундай эмас. Ғазаби келганида ўзини ушлаб қолган одам полвондир» ( Имом Муслим ривояти) .
Расулуллоҳга бир киши: «Менга васият килинг. Лекин кўпайтириб юборманг. Унда васиятингизни унутиб қўяман», деганида, унга Расулуллоҳ: «Ҳаргиз ғазабланма! (Имом Молик ривояти) дедилар. Ушбу саволга Расулуллоҳ шундай қисқа жавоб қилган эдилар.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили