Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти
ва илмий фаолияти ( 1-қисм)
Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий 1929-йили Туркия ҳудудига кирувчи, Ироқнинг шимолий томонидаги Бутан (Ибн Умар) оролчасидаги Жилка қишлоғида дунёга келдилар. Тўрт ёшга етганларида оталари мулла Рамазон билан биргаликда Дамашқга ҳижрат қилганлар. У Сароужа туманидаги бошланғич мактабга қабул қилинган, бироқ унинг таълим тарбияси ва билим олиши фақат мактабдагилар билан чегараланмаган, бунда унинг отаси биринчи муаллим сифатида муҳим рол ўйнаган. Унинг ҳаёт йўлига назар ташлайдиган бўлсак, Рамазон Бутийнинг айтишича: “Кейинчалик менинг отам менинг битта ва ягона ўқитувчимга айланди, у менга даставвал Ислом ақидаларининг қонун-қоидаларини ўқитишни бошлади”, кейинчалик Муҳаммад Пайғамбарнинг таржимайи ҳоли ҳақида “Таҳерат Ал Лабиб Фи Сурат Ал-Ҳабиб” (Суюклигининг таржимайи ҳоли учун донишмандликни етказиб берувчи)деб номланган кичик жилд орқали қисқача маълумот берган. Мактабдаги ўрта таълимдан сўнг, у Манжак Масжидида Шайх Ҳасан Ҳабаннака Ал-Майдонининг ўқувчиси бўлиб қабул қилинган. Ўша вақтларда 17 ёшга ҳам тўлмаган. Рамазон Бутий 18 ёшида уйланган ва 6 та ўғил, 1 та қиз фарзандлари бўлган.
Ўша вақтда, у замонавий ва ўтган давр ижодкорларининг адабиётига жуда қаттиқ ошно бўлган, у 1952 йилда у ўзининг биринча қўл ёзмасини нашр қилдирди, Ат-Тамадун Ал-Ислом газетасида “Ойнанинг олдида” номли мақоласи, ва бошқа кўплаб мақолалари чоп этилди. Академик лицейни Дамашқдаги Исломий йўналиш маъҳадида тамомлаганлар. 1953-йили Азҳар университетининг шариат факултетида ўқишни давом эттириб 1955-йили мазкур университетнинг халқаро дипломини қўлга киритган[1]. Келгуси йилида Азҳар университетининг араб тили факултетида ўқишни давом эттирганлар. Ана шу йил ниҳоясида тарбия дипломини қўлга киритган. 1958 йилда у Суриянинг Ҳомс шаҳрида Ислом таълим тарбияси дарслигидан ўқитувчи сифатида фаолият юритди. 1960-йили Дамашқдаги шариат факултетида профессор ассистенти бўлиб ишлади. Кейинроқ ўша университетида профессор бўлди.
1965-йили Азҳар университет тавсияси билан Ислом шариати усулидан докторлик дипломини қўлга киритди. Мазкур йили Дамашқ университетида мударрис бўлиб таъйинланди. Сўнгра вакил, кейин проректор сўнгра Дамашқ университетининг ақийда ва дин бўлимининг бошлиғи бўлиб таъйинланган. Ўша вақт мобайнидан то 1981 йилгача у жамият тасаввурини бошқарган ва академик фаолияти билан тартибга солган. Бундан ташқари Дамашқнинг кўплаб ёшларини Ал-Санжақдор Масжиди ҳудуди атрофида ҳафтанинг жуфт кунларидаги дарсларга тўплаган.
Қарши шаҳари “Қиличбек
Қўрғонча” масжиди имом хатиби
Райхонов Рамзиддиннинг
“Муҳаммад Саид Рамозон Бутийнинг ҳаёти,
илмий фаолияти ва асарларида мутаассиб
оқимларга берган раддиялари”
мавзусидаги малакавий ишидан олинди.
[1] Muhammad Said Ramazon Butiy. Mazhabsizlik islom shariatiga tahdid soluvchi bidatdir. T.: Hilol nashr 2013. – 4b