1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИМОМНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСА

2-07-2020, 10:01 413 Ўқиш режими + -
Таъсирли ҳикоя
  

ИМОМНИ ЙИҒЛАТГАН ҲОДИСА
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Африкадаги кишлоқлардан бирига янги имом тайинланади.Ақидавий ва фиқхий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади.Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ. Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган. Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади.Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар. Шунда эр имомдан сўрайди:
- Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?
- Нега ундай деяпсиз?
- Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўколган?!
Буни эшитган имом йиғлаб юборади.
- Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?
Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:
-Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди.Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим.Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман биродар - деди.

Интернет материалларидан олдинди
Nasafziyo.uz   жамоаси