1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (41-ҚИСМ) МУЛОЙИМ ВА КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ

2-07-2020, 11:04 417 Ўқиш режими + -



МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ  (41-ҚИСМ)


МУЛОЙИМ  ВА КЕЧИРИМЛИ  БЎЛИШ

 

Расулуллоҳ маслаҳат сўраб келганларга уларнинг табиатларига қараб ва ҳолат тақозосига қараб қисқача ёки батафсил тушунтириб насиҳат қилар эдилар.

Расулуллоҳ жоҳилиятга қарши курашганлар. Бу жаҳолат икки хил бўлган: илмсизлик билан бўлган жаҳолат ва ҳалимсизлик билан бўлган жаҳолат. Аввалги жаҳолатга қарши кураш илм ва маърифат билан, иккинчи жаҳолатга қарши кураш эса хоҳиш истак ва фасод ишларни тўхтатиш билан амалга ошади. Исломгача бўлган араблар бошқаларга қаттиқроқ жоҳилона ҳаракат қилишлари билан фахрланар эдилар.

Турмасинлар ҳеч ким бизга нодонликда

Қоладилар ортда биздан нодонликда

Ислом айнан шу мусобақани-жамиятда фазилатни тарқатиш ва адолатни ўрнатиш билан тўхтатиш учун келган. Энди бу мақсад тўғри йўлга бошловчи ақл ғазаб деган туйғудан ғолиб келсагина руёбга чиқиши мумкин.

Расулуллоҳнинг арабларга қайта-қайта қилган насиҳатлари ҳам шу мақсадда бўлган: «Мусулмон мусулмонни сўкмасин. Чунки мусулмон мусулмонни сўқиши фосиқликдир, ўлдириши эса куфрдир»( Имом Бухорий ривояти).

«Ҳар қандай икки мусулмонлар орасига   Аллоҳ парда солиб қўйган. Қачонки улардан бири иккинчисига ёмон гапни гапирса, ўша заҳоти  Аллоҳ улар орасидаги пардани олиб ташлайди» ( Имом Байҳақий ривояти).

 

Таржимон:
 
  
Р. УСМОНОВ
 
    
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили