1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД СОДИҚ ҚОШҒАРИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

2-07-2020, 11:25 696 Ўқиш режими + -

МУҲАММАД СОДИҚ ҚОШҒАРИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Муҳаммад Содиқ Қошғарий 1725 (ҳижрий 1138) йилда Қашғарда Мулла Шоҳ Аълам Охун оиласида таваллуд топган[1].  У ўз даврининг йирик файласуф олими, тарихчи, адиб ва таржимонидир.
Кошғарий бошланғич таълимни ёшлигида отаси Мулла Шоҳ Аълам Охундан олган. Сўнг Қошғардаги машҳур Ҳомидия мадрасасида таълим олишни давом эттиради. Мадрасада араб, форс тилларини, математика, адабиёт, тарих, жўғрофия ва диний билимларни мукаммал эгаллаб, замонасининг кўзга кўринган олими даражасига эришади.
Қошғарий мадрасаларнинг бирида муаллимлик қилган. Ёш авлодни тарбиялаш билан бир қаторда, илм ва фан ривожида ҳам ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган. Муҳаммад Содиқ Қошғарий ҳаёти давомида катта илмий мерос қолдирган. Манбаларда унинг “Тазкира-и Азизон” (Тазкираи Хожагон), “Зубдат ал-масойил”, “Тазкира-и асҳоб ал-каҳф”, “Одоб ас-солиҳин”[2], “Қиёфат ал-башар”, “Рисола-и касбдор” каби асарлари ва “Искандарнома”,  Тожинома-и шоҳий”, “Тарих ар-русул ва-л-мулук”, “Тарихи Рашидий” ва   “Муножот”[3] каби асарларнинг таржималари ҳақида зикр этилади.
Тадқиқотчи М.Қутлуковнинг фикрича, унинг тарих ва этикага оид 18 дан зиёд асар яратганлиги маълум бўлиб, улардан кўпчилиги бугунга қадар етиб келмаган. Энг кўп ўрганилган тарихий асари бўлмиш “Тазкираи хожагон” ҳам ҳали яхши ўрганилган эмас.
            
                 
 Қарши тумани “Фозил Ота” масжиди имом хатиби 
Бобоқулов Дилмурод Рустамовичнинг
 
“МУҲАММАД СОДИҚ ҚОШҒАРИЙНИНГ 
“ОДОБ АС-СОЛИҲИН” АСАРИНИНГ ЁШЛАР 
ТАРБИЯСИДАГИ ЎРНИ” мавзусидаги 
МАЛАКАВИЙ ИШИ
        
 
 
[1] Маҳмуд Ҳасанов ва Убайдулла Содиқов. Яхши кишилар одоби // Шарқ юлдузи. 1990 й. № 5. –Б. 90. 
[2] Ҳошимов К., Нишонова С., Педагогика тарихи. Т.: Ўқитувчи, 1996. –Б. 234.
[3] Қазақстан тарихы туралы түркі деректемелері. ІҮ том. Мұхаммед-Садық Қашғари. Тазкира-йи азизан. Алматы. «Дайк-Пресс» 2006. –Б. 8-10.