1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САУДИЯ АРАБИСТОНИ УМРА ЗИЁРАТИНИ ОЧИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА

3-07-2020, 09:10 543 Ўқиш режими + -


Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги умра зиёратини қайта тиклаш ва Масжидул-Ҳарамни қисман очиш режасини тайёрламоқда. Умра 100 кундан кўпроқ тўхтатилгандан сўнг, амалдорлар одамлар тиқилиб кетишини енгишга ёрдам берадиган режа ишлаб чиқмоқдалар. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Макка шаҳрининг асосий масжиди ва унинг майдони 40 фоизга тўлдирилади.
Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар “Tawakkalna” иловаси орқали Масжидул-Ҳарамга киришдан олдин рухсат олишлари керак, шунда маъмурлар масжидга кирувчилар сонини чеклашлари мумкин. Янги чоралар, шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади: масжидга киришнинг барча кириш жойларида иссиқлик камераларини ўрнатиш; ташриф буюрувчилар учун алоҳида кириш ва чиқиш жойларини ривожлантириш; одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик учун масофавий ижтимоий тадбирларни доимий равишда қўллаш; юз ниқоблари барча ташриф буюрувчилар учун мажбурий бўлади; масжиднинг биринчи ва иккинчи қаватлари тавоф қилувчилар учун тақиқланган. Иккинчи қаватдан фақат қариялар ва ногиронлар фойдаланадилар.

Манба: Азон.уз