1445 йил 11 Шаввол | 2024 йил 19 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:33
Sunrise
05:55
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:18
Isha
20:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (42-ҚИСМ) МУЛОЙИМ ВА КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ (2-ҚИСМ)

3-07-2020, 12:16 335 Ўқиш режими + -



МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ  
(42-ҚИСМ)
                     
      

МУЛОЙИМ  ВА КЕЧИРИМЛИ  БЎЛИШ (2-ҚИСМ)
 
Жобир бин Салом  Исломни ўрганиш мақсадида Расулуллоҳ олдиларига келди. У Расулуллоҳни танимас ва нимага даъват қилаётганларини ҳам билмас эди. Жобир бин Салом: «Бир кишини кўрдим. Одамлар унинг раъйи билан иш қилишар экан. Ким экан у?», деган эди, одамлар: « У Расулуллоҳ», дейишди. Шунда Жобир бин Салом Расулуллоҳга: «Алайҳис-салом”, деди. Расулуллоҳ унга: «Сен Алайҳис-салом», дема. Бу маййитларга айтилади. Сен “Ассалому алайкум», дегин», дедилар.
Жобир бин Салом: «Сиз Расулуллоҳми?”.
“Ҳа! Мен Расулуллоҳман. Агар сенга бирон зарар етса,  Аллоҳга илтижо қилиб, уни сендан кетказишини сўрасам, кетказади. Экинингга қурғокчилик етса,  Аллоҳга илтижо қилсам, ёмғир беради. Шунингдек сахрода туянгни йўқотсанг  Аллоҳга илтижо килсам, У туянгни қайтаради” саройларни буюк ва инсонлар даражаларини олий қилади, айтайми?!”  , дедилар Расулуллоҳ. Саҳобалар: «Албатта, айтинг эй Расулуллоҳ», дейишганида, У Зот шундай дедилар: «Сизга қўпол муомалада бўлганга сиз хушмуомала бўласиз. Зулм қилганни кечирасиз. Сизни баъзи нарсалардан марҳум қилса, сиз марҳум қилмайсиз. Сиздан алоқани ўзганлар билан сиз алоқани тиклайсиз”.
Қуръони Карим бундай ахлоқларни жаннатга тездан етказиб қуювчи нажот йўли, деб ҳисоблайди: 
133. Роббингиздан бўлган маьфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.
134. Улар енгилликда ҳам, оьирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ьазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир.    
       (Оли-Имрон: 133-134).
 
Таржимон:
 
  
РУСМОНОВ
 
    
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили