1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ДИНИЙ ИДОРАЛАР ИШ ТАЖРИБАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

4-07-2020, 09:22 309 Ўқиш режими + -
Коронавирус пандемияси даврида диний идоралар иш тажрибаси муҳокама қилинди


Шу йил 30 июнь куни “COVID-19” пандемияси даврида МДҲ давлатлари диний идораларининг тажрибаси – ўрганишлар ва хулоса” мавзусида халқаро онлайн анжуман бўлиб ўтди. У Россия Федерацияси мусулмонларининг Марказий диний идораси ташаббуси билан ташкил этилди.
Онлайн анжуманда диний идоралар, уларнинг диний таълим ва маърифий муассасалари, МДҲнинг ҳамкор давлатлари соҳавий расмий ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов қатнашиб, “Коронавирус пандемиясига қарши курашда диний соҳа ходимларининг роли (Ўзбекистон мисолида)” мавзусида маъруза қилди.
Бугунги кундаги долзарб масала мавзусига бағишланган онлайн анжуман “ZOOM” видеоалоқа дастури орқали бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати