1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (43-ҚИСМ) МУЛОЙИМ ВА КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ (3-ҚИСМ)

4-07-2020, 11:46 358 Ўқиш режими + -




МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ  
(43-ҚИСМ)

МУЛОЙИМ  ВА КЕЧИРИМЛИ  БЎЛИШ (3-ҚИСМ)

Башарият тарихида мунофиқларнинг каттаси Абдуллоҳ бин Убайни Расулуллоҳ афв этиб юборгандақа афв этиш учрамаган. У мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлган. Уларга ҳар қандай ёмонликни етказиш, ўч олиш ва суқасд қилишда шайтон билан битим тузган бир нусха эди. Мўминлар онаси- Оиша ҳақида ёмон гапни ҳам шу мунофиқ тарқатган эди.
Шунинг учун Расулуллоҳ ва саҳобалари қалбларидаги жароҳат катта эди. Бу уларни чуқур қайғуга солар эди. Охир оқибат Оиша онамизни оқлаб, мунофиқларнинг кирди-корлари ва башараларини фош қилиб қуйидаги оят нозил бўлган эди: 

Албатта, ифкни келтирганлар ўзингиздан бўлган бир усба (тўда)дир. Уни ўзингизга ёмонлик деб ҳисобламанг. Аксинча, у сиз учун яхшиликдир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи қилган касбнинг гуноҳи бордир. Улардан (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимсага буюк азоб бордир.    (Нур: 11).
 
         Аллоҳ Расулуллоҳ ва лашкарлари учун нажотни ёзиб қўйган эди. Исломга қарши чиқканларни Макка ва Мадина диёрларидан супуриб ташланди. Ислом душманлари эса ўз жойларида қамал бўлиб қолишди. Бин Убай-мунофиқлиги фош бўлганидан кейин-касал бўлиб ўлди. Унинг боласи Расулуллоҳ ҳузурига келиб кечирим сўради. Отасини кафанлаш учун Расулуллоҳнинг куйлагини сўраб, яна жаноза намозини ўқиб, отаси ҳаққига истиғфор айтишларини илтимос қилди. Расулуллоҳ уни кечирдилар. куйларини ҳам бердилар. Жанозасини ўқиб, унинг ҳаққига истиғфор айтаётганларида олий, одил ҳакам томонидан қуйидаги оятлар нозил бўлди: 

Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам барибир. Агар улар учун етмиш марта истиғфор айтсанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас.    (Тавба:80).
 
Оиша онамиз ҳақида бўҳтонни тарқатишда Абу Бакрга яқин бир одам ҳам фаол қатнашган эди. У аслида Абу Бакрнинг эҳсони билан кун кўрар эди. Абу Бакр унинг бўҳтон гапларни тарқатишда аралашганини билиб қолганларидан, унга аввалгидай муомала қилмасликка қасд қилганларида қуйидаги оят нозил бўлган: 

Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни маьфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта маьфиратли, ўта раҳмли зотдир.   (Нур:22).

«Аллоҳ менинг гуноҳимни кечиришини хоҳлайман, деб Абу Бакр ўзининг аввалги хайр эҳсонини қилишга қайтдилар.

Таржимон:
 
  
Р. УСМОНОВ
 
    
        ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили