1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИСЛОМ –ИНСОН СОҒЛИГИНИ ҲИМОЯЛОВЧИ ДИН!

5-07-2020, 11:43 335 Ўқиш режими + -

Пандемияга қарши курашиш туркумидан


 


Ислом –инсон соғлигини ҳимояловчи дин!

 

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Муҳаммад алайҳис саломга саловатлар бўлсин!

Инсониятни зулматлардан нурга чиқарувчи   Ислом таълимотларини ўрганган уламолар унинг шариати ва аҳкомлари бошқа таълимотлардан қуйидаги энг муҳим жиҳатлари билан фарқ қилишини баён этганлар. Улардан айримларини келтирамиз:

1.Қийинчиликни инсоният бошидан кўтариш;

2. Юмшатиш, саховат ва енгиллик киритиш;

3. Машаққатларни даф қилиш;

4. Таколуф – амр буруйқларни озайтириш;

5. Шариатда  буюрилган бирор  амални бажариш оғирлашиб, уни тарк этишга зарурат туғилиш даражасига етганда зарурат кетгунига қадар   манъ этилган нарсаларни рухсат берилиши;

6.Ҳолат торайганда шариат аҳкомларининг кенгайиши, ҳолат кенгайганда эса шариат аҳкомларининг торайиши;

 7.Инсон ўзини сақлашдаги азийматдан кўра рухсатларни қабул қилиш афзаллиги;

8. Киши ўзи зарар кўриши ва ўзгаларга  зарар етказиши мумкин эмаслиги ва ҳокозо…

Шариати Исломнинг асл мақсади, инсоннинг қуйидаги беш нарсасини ҳимоя қилишдан иборат эканлиги шаръий далиллар асосида билиттифоқо қабул қилинган:

1.Инсон динини сақлаш;

2.Инсон ўз ҳаётини сақлаш;

3.Ақлини сақлаш;

4.Шаънини  (наслини) сақлаш;

5.Молини сақлаш.

         Юқоридагилардан келиб чиқиб, динимиз киши ўз соғлигини бақадри имкон ҳимоя қилишини, жони ва танасини ҳалокатга ташламаслигини вожиб сифатида жорий қилган. Касал бўлишидан аввал касалликдан ўзини ҳимоя қилишни, борди-ю касал бўлиб қолса  даволанишни амр этган.

         Бугунги кунда  дунёнинг бошқа давлатлари қатори бизнинг юртимизда ҳам “коронавирус” каби ўткир юқумли хасталикнинг кун сайин тарқалаётган пайтда ҳукуматимиз томонидан карантин – махсус чеклов  чораларининг жорий этилиши динимиз мақсадлари каби  фуқаролар соғлигини ҳимоя қилишдир.

         Муҳтарам биродарлар, айрим ҳудудлар “сариқ”, “қизил” тоифаларга ўтказилиб айрим чекловларнинг жорий қилиниши касалликнинг олдини олиб, ундан халқимизни ҳимояланишга қаратилган энг зарурий чора тадбирдир. 

         Гуноҳларимизга кўпроқ истиғфор айтсак, тавбалар қилсак, ўзимизни ижобий томонга ўзгартирсак ҳамда карантин талабларига риоя қилайлик. Шояд, Аллоҳ таоло тавба ва истиғфорларимиз сабабидан бу бало-синовларни  устимиздан тез кунларда кўтариб, жума ва жамоат намозларини яна адо этишимизни муяссар айласа! 

         

Рустам Қиличев

ЎМИ Қашқадарё вилоят 

вакиллиги ходими