1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ( 5-ҚИСМ)

6-07-2020, 09:34 502 Ўқиш режими + -


Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти

( 5-қисм)

 

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий 2013 йил 21 март жума оқшомида масжидда маъруза қилаётган пайтида шаҳид бўлганлар. Баъзилар бу қотилликка у зотнинг мамлакатдаги оғир вазиятда тутган йўллари сабаб бўлган, деган фикрларни айтишган. Рамазон Бутийнинг илмий даражасини ҳамма тан олган эди. Бутий ҳазратлари Ислом ривожи учун Сурияда жуда кўп ишларни амалга оширган. Жумладан, Сурияда жуда кўп Қуръон мактабларнинг очилишига улкан ҳисса қўшган.

Усома Саййид Азҳарийнинг қуйидаги сўзларини келтиради: «Бутий ҳазратлари масжидда Оли Имрон сурасининг «Албатта, куфр йўлини тутган кимсаларнинг молу дунёлари ҳам, бола-чақалари ҳам уларни Аллоҳ(нинг азоби)дан қутқара олмайди. Ана ўшаларнинг ўзлари дўзах(олови)нинг ўтинларидирлар» деган оятини тафсир қилиб турганларида шаҳид бўлдилар. Портлаш содир бўлганида, мусҳафни бағирларига босиб, маҳкам қучоқлаб олган эканлар. Вафотларидан сўнг таналарини қимирлатишганида, сажда қилган ҳолда тиз чўкиб йиқилдилар. Маълум вақтгача жуссаларини кўтара олишмади…».

Айтиш жоизки, соғлом эътиқод нафақат шахс, балки жамият ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутади. Жамиятдаги шахсларнинг эътиқоди ва қарашлари соф бўлса, ўша жамиятда тинчлик-тотувлик ва бағрикенглик қарор топиши ойдек равшандир. Рамазон Бутий “Ал-Лаа мазҳабийя” номли асарида мазҳабга эргашишлик ҳақида қуйдагиларни ёзади. “бир мазҳабга эргашиш лозим эргашмасликнинг чораси йўқ. зеро бу мусулмон оламининг ижмоси, иттифоқи билан ислим динида қабул қилинган[1]”. Ҳаракат тарафдорларининг даъвосича, исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги турт ёки ундан бошқа фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашишлик шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс бирор шаръий масалада улардан бирининг йўлини ўзига лозим тутса, у кўр-кўрона тақлид қилгани учун хатокор мутаассиб ва динидан ажралган фирқа ва гуруҳлардаги шахслар каби адашади[2]. Мазкур тоифага кирувчи шахслар исломга амал қилишнинг асосида фақатгина Қуръон ва Суннат туриши лозимлигини таъкидлашади. Уларнинг фикрича, бу икки манба хатолардан ҳоли. Аммо фиқҳий мазҳабларга эргашиш эса Китоб ва Суннат таълимотидан кўра, кўпроқ шахсларнинг ижтидод-фикрларига тақлид қилиниши билан тавсифланади. Бу эса хатога йўл қўйиш ва нуқсонлардан холи бўлишни тўлиқ кафолатлайди.

Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, ислом дини, хусусан, мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини бирор-бир мазҳабга амал қилмасликларини даъво қиладилару, аслида намоз ва бошда ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. Бундан бошда иложлари ҳам йўқ. Негаки, ижтиҳод қилишга ҳар ким ҳам қодир бўла олмайди. Чунки бу ишни қилиш учун шаръий далиллардан ҳукмларни чиқариб олишга етарли даражада илмий ва ақлий қувват лозим бўлади. Лекин бир, икки масалани чуқур ўрганмай туриб, ихтилоф чиқаришга усталар, масалан: “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”, - деган даъвони қиладилар.

Ҳозирги даврда Абу Ҳанифа, Шофеий, Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбалга ўхшаш мужтахидлар йўқлигига хамма уламолар иттифоқ қилганлар. Аммо мазҳаб ичида ва янги пайдо бўлган масалаларни ҳал қилиш ёки янги фатволарда ижтиҳодлар содир бўлиб турибди. Бугунги кунимиздаги ҳар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билин шуғулланиши керак, деган гап ҳам мутлақо асоссиздир. Имом Аҳмад айтадилар: “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва унинг Расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир”[3].

Ақлий далил. Рамазон Бутий бунга ақлий далил қилиб аллома шайх Абдуллоҳ Дароз айтган гаплар билан таъбир берган: “… Мазҳаб доирасида юришга ақлий далил шуки, бевосита оят ва ҳадислардан ҳукм олиш даражасига етмаган шахс, диний масалалардан бири билан юзма-юз келса икки йўлдан бирини танлашдан ўзга чора йўқ: Биринчиси бу масалани атрофлича ўрганиш ва бу ҳақида якуний хулоса чиқариш, иккинчиси, ишончли бир олимни хулосасига эргашиш. Табиийки биринчи йўл муаммолидир. Чунки ҳар бир мусулмон ўз ҳаётида дуч келадиган масалаларга диний нуқтаи назардан ўзи хулоса чиқаришга уринадиган бўлса, аҳолининг турмуш тарси, касб-ҳунар билан шуғулланиши издан чиқади, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги умуман халқ хўжалигининг барча жабҳаси таназзулга учраши хароба бўлишига олиб келади. Бу қийинчилик ва машаққатнинг энг чўққисидир шундай экан фақатгина тақлид қилиш – ишончли бир олимнинг хулосасига зарурати туғилади[4].”

Юкоридагилардан хулоса килинар экан, оят ва ҳадисдан бевосита ҳукм олиш даражасига етмаган шахслар ишончли бир олимнинг йўлида юришдан чорасиз эканлар, ана шу олимнинг хулосавий сўзлари улар учун оят ва ҳадис каби қувватга эга деб баҳоланади. Ушбу гапнинг баёнида имом Шотибий шундай дейдилар: “Мужтаҳидларга нисбатан шаръий далилларнинг қуввати кай даражада булса, авом халққа нисбатан мужтаҳидларнинг фатвоси хам шу даражададир. Бунинг далили шуки, Аллоҳ таоло: “Агар билмасангиз зикр ахлларидан суранг”, (Наҳл: 43) деб буюрган. Авом халқ олим эмас. Демак улар учун зикр аҳлларидан сўраш диннинг аҳкомларида уларга мурожаат қилишдан бошқаси умуман дуруст бўлмайди. …”

 

 

 

 

 

Қарши шаҳари “Қиличбек 

Қўрғонча” масжиди имом хатиби 

Райхонов Рамзиддиннинг

 

 “МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ,

 ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ 

ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”

мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ

 

 


[1] Tursunov A. “Islom – tinchlik dini”. Toshkent islom universiteti 2014. – B.79.

[2] Alimov U. “Islom ma’rifati: asliyat va talqin o‘quv va uslubiy qo‘llanma” T.: Toshkent islom universiteti nashriyot-matbaa birlashmasi 2011. – B.76.

[3] Muhammad Said Ramazon Butiy. Al-la mazhabiyya – Damashq: Maktabatul Farobiy, 2005. – B. 45

[4] Alimov U. “Islom ma’rifati: asliyat va talqin o‘quv va uslubiy qo‘llanma” T.: Toshkent islom universiteti nashriyot-matbaa birlashmasi 2011. – B.61.