1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Пайғамбар алайҳиссалом сийратларининг муҳим саналари

24-11-2019, 17:20 603 Ўқиш режими + -

Гўзал ҳаёт саҳифалари

1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари – фил йили, 12 рабиъул-аввал.
 2.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг оналари билан Мадинага боришлари ва   оналарининг вафоти – туғилганларининг олтинчи йили.
 3.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Абдулмуталибнинг вафоти ва у зот амакилари Абу Толибнинг кафолатига ўтишлари – туғилганларининг саккизинчи йили.
 4.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиқишлари – туғилганларининг ўн иккинчи йили.
 5.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фижор урушида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг ўн тўртинчи йили.
 6.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фузул шартномасида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили.
 7.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадичанинг ғуломи Майсара билан тижоратга чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
 8.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
 9.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили.
 10.
Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушишининг бошланиши –туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.
 11.
Ҳабашистонга биринчи ҳижрат – пайғамбарликнинг бешинчи йили.
 12.
Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат – пайғамбарликнинг олтинчи йили.
 13.
Қамал саҳифаси – пайғамбарликнинг еттинчи йили.
 14.
Қамал саҳифасининг бекор қилиниши – пайғамбарликнинг тўққизинчи йили.
 14.
Абу Толибнинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
 15.
Хадича розияллоҳу анҳонинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
 16.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳога уйланишлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
 17.
Қурайшнинг Пайғамбар алайҳиссаломга озорининг кучайиши – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
 18.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Тоифга чиқишлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
 19.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларини қабилаларга таништиришлари – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
 20.
Оиша розияллоҳу анҳога ақди никоҳ қилишлари –пайғамбарликнинг ўн биринчи йили.
 21.
Исро ва Меърож – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.
 22.
Намознинг фарз бўлиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.
 23.
Ансорлар билан танишув – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, зулҳижжа ойи.
 24.
Биринчи Ақоба байъати – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, зулҳижжа ойи.
 25.
Мисъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг Мадинага юборилиши – пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили.
 26.
Иккинчи Ақоба байъати – пайғамбарликнинг ўн учинчи йили.
 27.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари –пайғамбарликнинг ўн тўртинчи йили, сафар ойи, биринчи ҳижрий сана.
 27.
Масжиди Набавийни қуриш – биринчи ҳижрий сана, сафар ойи.
 28.
Азоннинг жорий қилиниши – биринчи ҳижрий сана.
 29.
Мусулмонларни биродарлаштириш – биринчи ҳижрий сана, жумадул ула ойи.
 30.
Урушга изн берилиши – биринчи ҳижрий сана.
 31.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша розияллоҳу анҳога уйланишлари – биринчи ҳижрий сана, шаввол ойи.
 32.
Қибланинг ўзгартирилиши – иккинчи ҳижрий сана, ражаб ойи.
33. Рўза ва закотнинг фарз қилиниши – иккинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
34. Бадр ғазоти – иккинчи ҳижрий сана, рамазоннинг 12-куни.
35. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳонинг вафотлари – иккинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.
36. Ҳазрати Али ва Фотималарнинг никоҳлари – иккинчи ҳижрий сана.
37. Бану Қайниқоъ уруши – иккинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.
38. Сувайқ уруши – иккинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.
39. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Ҳафса розияллоҳу анҳога уйланишлари – учинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.
40. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳога уйланишлари – учинчи ҳижрий сана, 14-шаввол.
41. Уҳуд уруши – учинчи ҳижрий сана, 15-шаввол.
42. Хамрнинг ҳаром қилиниши – тўртинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
43. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Умму Салама розияллоҳу анҳога уйланишлари – тўртинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.
44. Давматул жандал ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, раббиул аввал ойи.
45. Бани Мусталиқ ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
 46. Ифк ҳодисаси – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.

47. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйланишлари – бешинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.
48. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳога уйланишлари – бешинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
49. Хандақ уруши – бешинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.
50. Бани Қурайза ғазоти – бешинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.
51. Ҳудайбия сулҳи – олтинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.
52. Пайғамбар алайҳиссаломнинг подшоҳларга мактуб юборишлари – еттинчи ҳижрий сана, муҳаррам ойи.
53. Хайбар уруши – еттинчи ҳижрий сана, сафар ойи.
54. Пайғамбар алайҳиссаломнинг София бинти Ҳуяай розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана.
55. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана.
56. Зотур Риқоъ ғазоти – еттинчи ҳижрий сана.
57. Қазо умраси – еттинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.
58. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳога уйланишлари – еттинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойининг охири.
59. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг вафотлари – саккизинчи ҳижрий сана, муҳаррам ойи.
60. Муъта ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, жумадул ула ойи.
61. Макканинг фатҳ қилиниши – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.
62. Хамр ва ўлимтик сотиш ва мутъа никоҳининг ҳаром қилиниши – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.
63. Ҳунайн ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, рамазон ойи.
64. Тоиф ғазоти – саккизинчи ҳижрий сана, шаввол ойи.
65. Жаърона умраси – саккизинчи ҳижрий сана, зулқаъда ойи.
66. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳимнинг туғилиши – саккизинчи ҳижрий сана, зулҳижжа ойи.
67. Вакиллар келиши йили – тўққизинчи ҳижрий сана.
68. Нажоший розияллоҳу анҳунинг вафоти – тўққизинчи ҳижрий сана, ражаб ойи.
69. Табук ғазоти–тўққизинчи ҳижрий сана, ражаб ойи.
70. Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг вафотлари – тўққизинчи ҳижрий сана, шаъбон ойи.
71. Рибонинг ҳаром қилиниши – тўққизинчи ҳижрий сана.
72. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг одамлар билан ҳаж қилиши –тўққизинчи ҳижрий сана, зул¬ҳижжа ойи.
73. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳимнинг вафоти – ўнинчи ҳижрий сана, раббиул аввал ойи.
74. Видолашув ҳажи – ўнинчи ҳижрий сана, зулҳижжа ойи.
 75. Пайғамбар алайҳиссаломнинг боқий дунёга кўчишлари – ўн биринчи ҳижрий сана, иккинчи раббиул аввал.

 

 Манба: Muslim.uz