1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛЛОҲ СЕВАДИГАН БАНДАЛАРНИНГ РЎЙХАТИ

6-07-2020, 09:38 1 089 Ўқиш режими + -

АЛЛОҲ СЕВАДИГАН БАНДАЛАРНИНГ РЎЙХАТИ
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида қайси банларини севиши ҳақида хабар берган.  Барчамиз Аллоҳнинг севган бандаси бўлишимиз учун сайъ ҳаракат қилишдек хайрли мақсадларда  мана шу мўъжазгина рўйхатни сиз азизларга илинмоқдамиз:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
1.“Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади.” (Бақара сураси, 195-оят)
2. Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: “У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир”. (Бақара сураси, 222 оят)
3.Сен: “Агар Аллоҳни севадиган бўлсангиз, бас, менга(яъни Пайғамбар алайҳис саломга) эргашинг. (Шунда) Аллоҳ сизларни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир”, деб айт. (Оли Имрон сураси, 31-оят)
4.“Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни севади.” (Оли Имрон сураси, 76-оят)
5.“...Улар Аллоҳ йўлида етган мусийбатдан бўшашмаганлар, заифлашмаганлар ва бўйсўнмаганлар. Аллоҳ сабрлиларни севади.” (Оли Имрон сураси, 146-оят)
6.“(Эй Муҳаммад) Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни афв эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларда машварат(маслаҳат) қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади.” (Оли Имрон сураси, 159-оят)
7.“Улар ёлғонни кўп эшитувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир. Агар сенга келсалар, ораларида ҳукм чиқар ёки улардан юз ўгир. Агар улардан юз ўгирсанг, сенга зарар келтира олмаслар. Агар ҳукм қилсанг, ораларида адолат ила ҳукм қил. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади.” (Моида сураси, 42-оят)
8.“Унда(яъни масжидда) покланишни (яъни, намоз, тиловат ва зикрни) севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса, покланувчиларни севадир.”  (Тавба сураси, 108-оят)
Аллоҳ таоло барчамизни севган бандалари қаторида қилсин!
Рустам Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
ходими