1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (45-қисм) САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (2-қисм)

7-07-2020, 11:18 371 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ  (45-қисм)
 
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК  (2-қисм)
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
         Муҳтож кимсаларга ёрдам қилишнинг васият қилинишида, уларнинг обрўсини сақлаш бор. Шунинг учун мусулмон муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга, агар унга қодир бўлмаса, яхши гаплар билан юпатиб қўйишга буюрилган: 
        Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин.    (Ал-Исро:28).
 
Ислом мусулмонни сахий ва олийхиммат бўлишига чакиради. Бахил ва қуруқ қўл бўлишини эса қаттиқ рад этади: «Саховатли инсон   Аллоҳга, инсонларга ва жаннатга яқин, дўзахдан эса узоқ бўлади. Бахил инсон эса Оллоҳдан, инсонлардан ва жаннатдан узоқ, дўзахга эса яқин бўлади. Саховатли жоҳил одам бахил обид одамдан   Аллоҳга маҳбуброқдир» ( Имом Термизий ривояти).
Башариятнинг барчасини тенг кўрадиган ва уларга доим ёрдам қилиб туришни ўз ичига олган бундай «низом» бўлмаган, бўлмайди ҳам. Мусулмонлар
саодатда ва хотиржамликда яшашлари учун кучлилар заифларга ҳамда бой бадавлатлар камбағалларга мехрибон бўлишлари керак. Бу, модомики жамиятда шундай тоифадаги инсонлар бор экан, зарур нарсадир.
Агар мол-дунёнинг кўп ёки оз бўлиши инсонга берилган aқлгa боғлиқ бўлганида эди, баъзи инсонлар бой бадавлат ва баъзилари эса кифоя қилгудек мол-дунёга эга бўлар эдилар. Лекин, бундай бўлмади. Чунки, бу  Аллоҳнинг- ўзгартиришнинг ҳеч қандай имкони бўлмаган санъатидир. Инсонлар фақат ўзларининг эҳтиёжлари билан овора бўлиб, бошқалардан айрилиб яшаганларидагина уларнинг орасига бахти қаролик кира бошлайди. Аллоҳ эса инсонларнинг иймонларини синаб кўриш мақсадида уларни ҳар хил тоифаларда бўлишларига қарамай аралаштириб юборган: 
     Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баьзиларингизни баьзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган зотдир.    (Фурқон: 20).