1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ( 6-ҚИСМ) МУТААССИБ ГУРУҲЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ( 1-ҚИСМ)

7-07-2020, 11:21 370 Ўқиш режими + -


Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти  
( 6-қисм)
Мутаассиб гуруҳларнинг салбий оқибатлари 
( 1-қисм)
 

Ҳозирги даврда энг аввало ахборот чегараларининг барҳам топишида ўзлигини намоён қилаётган глобаллашув шароитида ва бир пайтлар халқаро муносабатлар мазмунини белгилаган икки қарама-қарши куч — социализм ва капитализм ўртасидаги ўзаро курашнинг барҳам топиши натижасида экстремизм ва терроризм мамлакатлар, минтақалар ва умуман дунё хавфсизлигига асосий тахдид сифатида биринчи ўринга чикди. Қўпорувчилик фаолиятининг турли кўринишларини ўз ичига олган инфраструктурани шакллантирган ва ривожлантирган мазкур икки дунёқараш ўртасидаги кураш ҳозирда турли хил кучларни бирлаштирган кўп қутбли дунёнинг мазкур инфраструктурага қарши курашидек шакл-шамойил касб этмокда[1]. Ҳозирги пайтда кўплаб давлатлар бошидан кечираётган маънавий бўҳронлар билан бирга ушбу мутаассиблик муаммосининг кўлами ва таъсир доираси ҳам кенгайиб бормокда. Бу жараёнда аввало мутаассибликнинг турли шакл ва кўринишда жамият ҳаётига хавф солаётганлигини инкор этиш ўринсиз. Мутаассибликнинг хатарли жиҳати шундаки, унга йўлиққан одамлар ёки уларниинг гуруҳлари жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқаришга қодир бўлади. Оммавийлик унсури эса муайян бир ҳатти-ҳаракатлар учун шахсий жавобгарлик ҳиссини йўқотиб юборади, ҳаракатга оммавий тус беради. Ўзининг шак-шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи билишига ишонч ҳисси сўнгги чораларга - зўравонлик харакатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг пайдо булишига олиб келади. “Кашшофу истилоҳотил фунун” китобида: “Мутаассиблик, гарчи далил кўриниб турган бўлса ҳам, бир томонга мойиллик туфайли ҳақни рад этишдир”, деб таърифланган. Мутаассиблик ва фанатизм тушунчалари бир-бирига маънодош бўлиб, бунинг акси бағрикенгликдир. Мутаассибликнинг бир қанча турлари бор. Жумладан, диний мутаассиблик, ирқий мутаассиблик, табақавий ёки ижтимоий мутаассиблик, фикрий мутаассиблик ва ҳоказо. Яна риёзий, яъни спорт мутаассиблиги деган тушунча ҳам мавжуд. Футбол фанатизми бунга мисол бўлади.

 
Қарши шаҳари “Қиличбек 
Қўрғонча” масжиди имом хатиби 
Райхонов Рамзиддиннинг
 
 “МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ, 
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ 
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
 
 
 
[1] Ҳусниддинов З. ва бошқалар Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий- маърифий асослари Т. 2005 й. 64-б