МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (45-қисм)
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (3-қисм)
Инсонлар бир-бирлари билан чамбарчас боғлансалар, ораларида камбағаллик гирдобида қийналаётган ва мол-дунёсини бағрида босиб ётадиган бой-бадавлат одамни қолдирмасаларгина бу балодан қутулиб кетишлари ва нажот топишлари мумкин.
Ушбу мақсадлар руёбга чиқиши учун Ислом пухта қоидаларни белгилаб қўйган. У қоидаларда аввало-яхши амалларни қиладиган, боиқаларга ёрдам қўлини чўзадиган ва маъруф ишларда бардавом бўладиган шахсларни пайдо қилиш бор. Шундай олижаноб шахслар сабабли ҳам ночор одамлар бахтли бўлибгина қолмай, балки, хотиржам ҳам бўладилар. Натижада уларда бой-бадавлат одамларга нисбатан гина адоват ҳам бўлмайди.
Аллоҳ шундай дейди;
Ҳой сизлар. Анавилар. Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга чақирилсангиз, бас, бағ зиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўзига бахиллик қилур. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағ алсизлар. Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар. (Муҳаммад:38).
Ислом мусулмонни инфоқ-эҳсонли ва олий ҳиммат бўлишига чақириши аниқ. Худди шундай мусулмонни бахил ва курукқўл бўлишидан қайтариши ҳам аниқ.
Камбағаллик, ҳа! Бу инсонга катта мусибат. Камбағаллик инсон ҳаётини изидан чикариб юборади. У инсонни Аллоҳ белгилаб қўйган макон-мавқесидан тушириб, яна бошқа махлуқотлардан Аллоҳ фарқли қилиб қўйган «каромат» лардан ҳам марҳум килиб қўяди. Кийимлари йиртилган, баданлари очиқ пояфзали йўқлигидан оёкларининг чанглиги, товонлари ёрилган, қорни очлигидан бошқаларнинг таомларига боқаётган, ундай таомлардан маҳрумлигидан ич-ичидан ўкинаётган одамга қараш нақадар оғир! Бундай ҳолатларни кўриб кейин унга жиддий эътибор бермаган кнмса инсон ҳам эмас, мўмин ҳам эмас!
Маълумки, башарият ҳаммаси бир-бирларига қавми-кариндошдир. Камбағаллик қавми-қариндошчилик ришталаринииг ўзилиб кетишига сабаб бўлмаслиги керак. Киши ўшандай бахтсиз одамлардан бўлиб қолмаслиги учун Парвордигоридан паноҳ сўраши унинг иймонининг тақозосидир.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили