МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (46-қисм)
САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 4-қисм)
Бир куни Расулуллоҳ кўнгилсиз бир манзарани кўриб қолганлар. Каттиқ ранжиб, дарқол мусулмонларни тўпладилар ва уларга инсонни бошқа бир инсондаги ҳақини ҳамда мусулмон Аллоҳдан ва охират кунидан кўрқиб яшаши кераклигини эслатиб қўйдилар.
Жобир ривоят килади: «Чошгоҳ пайти эди. Расулуллоҳ ҳузурида эдик. Мўзар қабиласидан бир неча кишилар кийимлари йиртилган ҳолда келиб қолишди. Уларнинг камбағалликларини кўриб Расулуллоҳ хафа бўлиб кетдилар. Ҳужраларига кириб-чиқдилар ва Билолга азон айтишни буюрдилар. Азондан сўнг намоз ўқиб бўлишгач, Расулуллоҳ шундай дедилар:
«Эй одамлар, сизларни битта нафсдан яратган Парвардигорингиздан қўрқинглар. У битта нафсдан жуфтини яратди ва улардан жуда кўп эркак ва аслларни тарқатди. Сизларни саволга тутадиган Зот Аллоҳдан кўркинглар. Албатта Аллоҳ сизларни кузатиб тургувчи бўлган Зотдир. Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар. Ҳар бир нафс эртаси куни учун нима тақдим этаётганига бир қараб қўйсин. Ҳар бир киши ўзининг динори, дирҳами, кийими, буғдойи ва хурмоларидан садақа қилсин ( Ҳашр сураси, 18-оят).
Шунда ансорийлардан бир киши бир халтани кўтариб келиб, Расулуллоҳнинг олдиларига қўйди. Бунга одамлар эргашиб ҳар хил нарсаларни олиб кела бошладилар. Овқатлар ва либосларнинг уюлиб кетганидан Расулуллоҳ беҳад хурсанд бўлиб кетдилар ва шундай дедилар: «Кимики Исломдаги бир чиройли амални биринчи бўлиб бошлаб берса, унга буюк ажр-савоб бўлади. Шунингдек ундан кейин ўша амални килганларнинг ажр-савобича унга ҳам савоб бўлади. Худди шундай, кимики Исломдаги бир ёмон амални биринчи бўлиб бошлаб берса, унга буюк гуноҳ бўлади. Шунингдек ундан кейин ўша амални қилганларнинг гуноларича унга ҳам гуноҳ бўлади» ( Имом Муслим ривояти) .
Расулулоҳнинг ушбу гаплари мусулмонларни яхши амалларни қилишга ундаши ҳамда раҳм-шафқат, ўзаро ёрдам ва бонқа чиройли амалларда мусобақа қилишга чорлаш бўлса, шунинг қаторида, башариятни қийин ахволга солиб қўядиган ахмоқона хурофотлардан қайтариш ҳамдир.
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили