Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти
(7-қисм)
Мутаассиб гуруҳларнинг салбий оқибатлари
(3 -қисм)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васаллам: «Иккита улуғ неъмат борки, кўп инсонлар унинг қадрига этмайдилар. Бу икки неъмат соғлик ва тинчлик-хотиржамликдир», - деганлар. Тинчлик ва барқарорлик жуда катта неъмат, ҳушёрлик ва фидоийликни талаб қилади. Лекин буни ҳамма ҳам ҳис қилавермайди.
2010 йил 18 декабр ойида араб юртларида бошланган инқилобий намойиш ва норозилик ҳаракатлари Тунис, Ливия, Миcп, Яман, Баҳрайн, Сурия ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтди.
Мана ҳозирга қадар давом этиб келаётган можаролар ҳали-ҳануз ижобий эчимини топаётгани йўқ. Ғарб сиёсатчилари араб давлатлари осмонида пайдо бўлган мазкур қора булутни, тўғрироғи бўронни «Араб баҳори» деб номладилар. Қанчадан қанча бегуноҳ кишилар қурбон, шаҳар ва қишлоқлар вайрон бўлди. Сиёсатчилар бу намойишлар йиллар давомида ўз эчимини топмай йиғилган муаммоларнинг қалқиб чиқиши деб баҳоладилар.
Мутаассиб гуруҳлар, аввало, бошқа конфессияларга, уларнинг вакилларига нисбатан қарама-қарши фикрда ва ҳаракатда бўлади. Диний-маърифий тушунчаларни тескари тарғибот ва ташвиқот қилиб, дунёвий давлатга қарши курашишда фойдаланади. Диний-экстремистик руҳдаги қарашларни ислом дини, католик, протестантлар ва проваславлар орасида ҳам учратишимиз мумкин.[1]
Юқорида айтиб ўтганимиздек мутаассиблик ва фанатизм тушунчалари бир-бирига маънодош бўлиб, бунинг акси бағрикенгликдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Динга зўрлаб киритиш йўқ. Зеро, тўғри йўл залолатдан ажраб бўлди[2]”. Уламолар бу оятни диний мутаассибликдан қайтарувчи далил сифатида келтирадилар. Мутаассибликнинг турли кўринишлари сўнгги йилларда дунёнинг кўп мамлакатларида, хусусан, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаларида ҳам ўзини намоён эта бошлади. Турли диний-экстремистик ташкилотлар янгидан мустақилликни қўлга киритган давлатларга таҳдид солмоқда. Улар вақтинчалик қийинчиликларни рўкач қилиб, аҳолини, айниқса ёшлар онгини ақидапараслик ғояларини сингдиришга уринмоқда. Фарзандларни йўлдан уришга, ўз ота-онасига, ака-укасига, ўзи туғилиб ўсган заминига, давлатига қарши қўймоқда.
Қарши шаҳари “Қиличбек
Қўрғонча” масжиди имом хатиби
Райхонов Рамзиддиннинг
“МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ,
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
[1] Tursunov A. Islom – tinchlik dini. “Toshkent islom universiteti” 2014. – B.79. [2] Mansurov A. Qur’oni karim ma’nolari tarjimasi. Tarjima va izohlar muallifi (Бақара сураси: 256-оят)