1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (47-қисм) САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 5-қисм)

10-07-2020, 10:32 397 Ўқиш режими + -

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ(47-қисм) 

САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 5-қисм)

         Инсон табиатида мол-дунёга муҳаббат қуйиш ва уни тўплашга ҳарислик бор. Мол дунёни деб ер юзининг ҳамма бурчагига бораверади. Унинг худбинлиги чексиз бўлиб, бошқаларга қараганда ўзини кўпроқ уйлайди. Инсон ер юзидаги жамики бойликка эга бўлса ҳам у қўлларини қовуштириб ўтираверади. Инфоқ-эҳсон қилишга зиқна табиати йўл куймайди.
Сен: «Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зоти ўзи бахил бўлур», деб айт.   (Ал Исро: 100).
 
Ислом бундай туйғуни энг ёмон туйғу, деб ҳисоблайди. Шундай экан, ундай туйғуларга жиддий равишда қаттиқ туриш ва уни сергаклик билан таг томири билан йуқ қилиш керак.
Қалбида бахиллик туйғулари ўрнига сахийлик туйғулари учун жой ҳозирлаган киши икки дунё яхшилигига муяссар бўлади.
Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг ва (амрини) тингланг ва итоат қилинг ва инфоқ қилинг-ўзингизга яхши бўладир. Ва кимки нафсининг қизғанчиқлигидан сақланса, ундайлар нажот топувчилардир.  (Тағобун: 16)
 
Мискин ва бечора ҳол одамларнинг ҳақлари бўлган мол-дунёни омборда сақловчи кимсалар учун бу дунёда ҳам охиратда ҳам катта хорлик ва шармандалик бор. Бундай мол-дунёлар чақиб олиш мақсадида ковакларида яшириниб ётган заҳарли илонларга ўхшайди. Ислом бу мол-дунёлар қисмат кунида ҳақиқий илонларга айланишини ва ўша мол-дунёларнинг эгаларини қувлаб юришини аниқ баён қилиб берган: «Ўз ҳақлари адо этилмаган мол-дунё қиёмат куни заҳарли илон бўлиб, ўз эгасининг олдига огзини катта очиб келади. Илондан қочмоқчи бўлганида унга: «Ўзинг сақлаган молингни ол», деган нидо келади. «Менга керак эмас!», деб қичкирганида, илон имкон топиб уни- катта йиртқич хайвон ўз ўлжасини ямлаб ютиб юборгани каби - ямлаб ютиб юборади» ( Имом Бухорий ривояти).
 

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили