1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ (8-ҚИСМ) МУТААССИБ ГУРУҲЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ (4-ҚИСМ)

10-07-2020, 10:48 343 Ўқиш режими + -

 

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти   
(8-қисм)
Мутаассиб гуруҳларнинг салбий оқибатлари  
(4-қисм)
 

Тинчликнинг қадри нимада юзага чикади? 
Шукроналикда. Ён атрофимизда, дунёда содир булаётган воқеалар, уларнинг оқибатлари ҳақида ҳаққоний маълумотлар шукроналикка асос беради. Чунки нотинчликҳхеч қачон бир жойда турмайди. Тўлқинланиб, янгиланиб, қўшни давлатларга албатта этиб келади. Шунинг учун одамларга ён атрофимизда бўлаётган сиёсий ўзгаришларни тушунтириб бориш жуда муҳимдир
Арабистон тинчлик дини - ислом туширилган замин. Буюк муҳаддислар Имом Бухорий, Имом Термизийлар мероси шарофати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ибратларини ўқиб, аҳил яшаб келаётган араб халқларининг тинчлиги нега бузилди? 
Худо берган эр ости бойликлари ҳисобига тинч ва фаровон яшаётган араб мамлакатларида нега сокинлик – кескинликка, аҳиллик–биродаркушликка, тинчлик–можароларга, барқарорлик–беқарорликка айланиб кетди?
Фитналар соя сола бошлаганидаёқ ислом оламидаги энг машҳур олимлар, халққа мурожаат қилиб, уларни сабр-тоқатга ва муроса қилишга чақирдилар хамда фитналарга алданиб қолишдан огоҳлантирдилар. Жумладан, марҳум Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ўз халқидан Суриядаги можароларни тинч юл билан ҳал қилишга, юрт ичида уруш оловини ёқмоқчи бўлаётганларнинг ҳийла-найрангларига учмасликларини ва оқибатни ўйлаб иш юритишларини сўраб жуда кўп уринди. Халқига қилган мурожаатларининг бирида жумладан бундай деди: «Ислоҳот юртнинг ичидан чикади. Уни ташқаридан олиб келиб бўлмайди».[1] Афсуски, шундай улуғ олимнинг ўзи ҳам фитналар қурбони бўлди.
Бу фожеалар натижасини кузатар эканмиз, «бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетади», - деган ҳикматли сўзнинг нақадар тўғри эканини яна бир бор гувоҳи бўлишимиз мумкин. Араб давлатларининг бошига тушган кулфатларни кўриб биз ҳам ўйлашимиз керак. Тинчлик ва барқарорлик жуда катта меҳнат, ҳушёрлик ва фидоийликни талаб қилади. Лекин буни ҳамма ҳам ҳиc қилавермайди. Мутаассибликнинг шахс ва жамиятга этказадиган зарарлари жуда каттадир. Мутаассиб – бу дарғазаб, жазавали, асабий, ҳиссиётга берилган ва қаттиқ ҳаяжонга тушувчи шахс. У ғояларни фаол ташувчилардан ҳисобланади. Мутаассибликка йўлиққан шахс ёки гуруҳлар жамиятда беқарорликни вужудга келтиришга уринадилар. Айнан шу сифатлар унга омма орасидаги тарафдорлар қалбини эгаллашга имкон беради.
 

Қарши шаҳари “Қиличбек 
Қўрғонча” масжиди имом хатиби 
Райхонов Рамзиддиннинг
 
 “МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ, 
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ 
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
 
 
 
[1] Odilxon Yunusxon o‘g‘li. Eng buyuk ne'mat: Toshkent islom univesiteti 2014. 29b.