1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БУГУНГИ КУНДАГИ МУҲИМ ВАЗИФА

10-07-2020, 11:18 415 Ўқиш режими + -


БУГУНГИ КУНДАГИ МУҲИМ ВАЗИФА


      Ҳозирги кунда коронавирус пандемияси бутун дунё халқлари ҳаётига хавф-хатар солмоқда.   Юртимизда ҳам коронавирус хасталигига чалинган кишилар сони кундан кунга ортиб бормоқда. 
      Мана шу муносабат билан Республика махсус комиссияси  “ 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августгача республика миқёсида карантин” эълон қилди.  Республика махсус комиссия ахборотида: “Карантин даврида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди, давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно), томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди, тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди, 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди. Қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди,  парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар, спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар, умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно), санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари, халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди, халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади, халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади” дейилади.
Бугунги кундаги биринчи навбатдаги вазифамиз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишимиз, ўзимизни ҳам, атрофимиздаги кишиларни ҳам коронавирус пандемия хасталигидан асрашимиз, коронавирус пандемия хасталигининг тарқалишига   қарши курашда фаол иштирок этишимиз лозим.
Аллоҳ таоло коронавирус пандемия хасталигидан барчаларимизни асрасин,  тез кунларда коронавирус иллатининг бартараф бўлишида Ўзи мададкор бўлсин!
 
Р.АКБАРОВ.