1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (49-ҚИСМ) САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (7-қисм)

13-07-2020, 09:42 277 Ўқиш режими + -
 

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ (49-ҚИСМ)

САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (7-қисм)
 
Закот ато қилиш фарз бўлганида, Расулуллоҳ закотни йиғувчиларни тайинлаганлар. Кейин закот берувчиларга шундай насиҳат қилганлар: «Сизларнинг ҳузурингизга закот йиғувчилар келса, уларни яхши кутиб олиб, сўраган нарсасини беринглар. 
Агар улар адолат билан закотларингни олсалар, уларнинг фойдаси. Агар зулм қилиб олсалар, ўзларининг зарари. Уларни иложи борича рози қилиб жўнатинглар. Чунки уларнинг сизлардан рози бўлиб қайтишлари закотни ато қилганинглардир» ( Имом Абу Довуд ривояти) .
Бир киши Расулуллоҳ ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, қандай тарзда садақа қилишнинг савоби кўпроқ?», деб савол берганида, У Зот шундай жавоб қилганлар: «Ўзинг камбағал, бой-бадавлат бўлишни орзу қиласан ва ночор ҳолатдасан. Шунда жонинг халқумингга келиб турган бўлса, ҳам: «Бу фалончига, бу эса фалончига. Буниси эса фалончиники эди», ( Имом Абу довуд ривояти) деб садақа беришингда» ( Имом Бухорий ривояти).
 

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили