1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ МУТААССИБ ГУРУҲЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ (6 -ҚИСМ)

13-07-2020, 09:49 761 Ўқиш режими + -

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти
 
Мутаассиб гуруҳларнинг салбий оқибатлари
 (6 -қисм)
 

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа дин ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенг бўлиш, уларнинг эътиқодини ҳурмат қилиш, ҳақларига риоя этишнинг олий намунасини кўрсатибгина қолмай, умматни ҳам ҳамиша ана шу йўлдан боришга даъват қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда: «Ким аҳли зиммага бирор заҳмат этказса, қиёмат куни мени ўзига душман сифатида кўради»/ дейилган (Аҳмад ибн Ҳанбал).
Ислом дини илк давриданоқ аввалги динларга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмади, турфа мазҳаб ва мафкураларга қарши мутаассиблик қилмади. Ислом биринчи кунларданоқ диний бағрикенгликнинг оламшумул шиорларини ўртага ташлади: «Барча самовий динлар бир манба, бир булоқдан сув ичади, ҳамма пайғамбарлар биродардирлар, рисолатда улар ўртасида ҳеч қандай афзаллик йўқ, эътиқодга, динга мажбурлаш мумкин эмас, илоҳий диёнатларнинг барча ибодатхоналари ҳимоя ва мувофахаза қилиниши керак, динлардаги ихтилофлар қотиллик ва адоватларга сабаб бўлмаслиги, яхшилик, силаи раҳмдан тусмаслиги лозим»[1] 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида диний бағрикенглик сиёсати ўзининг мукаммал кўринишида намоён бўлган. Айниқса, элчилар ёки вакиллар ташрифи йили (عام الوفود) деб аталмиш йилда мазкур тушунча янада равшанроқ кўринган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб аҳли китоблар вакилларини қабул қилар, ўзга давлат раҳбарларига мактублар жўнатардилар.
 
Қарши шаҳари “Қиличбек 
Қўрғонча” масжиди имом хатиби 
Райхонов Рамзиддиннинг
 
 “МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ, 
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ 
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
 
 
 
[1] Одилхон Юнусхон ўғли. Энг буюк неъмат: Тошкент ислом унивеситети 2014. 30-б.