1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КАРАНТИН ҚОИДАCИ-СОҒЛИГИМИЗ ҲИМОЯСИ

13-07-2020, 14:15 330 Ўқиш режими + -
  
 
КАРАНТИН ҚОИДАCИ-СОҒЛИГИМИЗ ҲИМОЯСИ

           Дарҳақиқат ҳаммамизга маьлумки, бугунги кунда  Жаҳон  соғликни   сақлаш ташкилоти корона вирус (Covid- 19 )   ни пандемия деб эьлон қилди. 
    Шариатимиз   кўрсатмаларига кўра фавкулдодда вазиятлар юз берганида, масалан, изғиринли совуқ  қаттиқ шамол  ва шунга ўхшаш  ҳолатларда   масжид  жамоасига чиқмаслик узрли ҳисобланади. 
Бунга ушбу ҳадисни далил келтирамиз, яъни: Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу қаттиқ ёмғир ёққан кунда муаззинларига шундай дедилар: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ”, “Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ” ни айтганингиздан кейин “Хаййъа ъалас солаҳ” ни айтманг, балки  уйингизда намоз ўқинглар деб айтинг. Шунда баъзи одамлар бундан норози бўлишди. У зот: Бу гапимдан ажабландингизми? Ваҳоланки, бу нарсани мендан кўра яхшироқ зот (яъни Росулуллоҳ (с.а.в.) қилганлар. Албатта, жамоат намози қатъий ҳукмдир. Лекин мен сизларни уйларингиздан чиқиб, лой ва балчиқларни босиб юришингизни хуш кўрмайман”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти) 
         Динимизда инсонни жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим асослардандир. Мана шу жиҳатларга зарар етадиган бўлса, шариат ўз кўрсатмаларини енгиллатади. 
         Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қилади: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг” (Бақара сураси 195-оят) 
         Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишдан тўхташга буюрилаяпти. Мўьтабар фиқхий китобларимизда: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади,”   “Машаккат   енгиллатишни талаб этади” каби фиқхий қоидалар бор. 
Карантин ҳолатида тартиб  ва қонунларга буйинсуниш нафақат қонунга     балки  шариатга хам мувофиқ келади. Чунки ишларда кўпчилик томонидан  сайланган раҳбарларга,  ҳукуматга бўйсуниш лозимлиги Ислом кўрсатмаларида баён қилинган.Қурьони Каримда марҳамат қилинади: “Эй Иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш)  ишбошиларга   итоат этингиз!” (Нисо сураси 59-оят) 
        Маьлум бўлдики,мусулмон киши   аввало, Аллоҳ таоло ва Унинг расулига тўла таслим бўлиб, дин ва дунё ишларида бошлиқларига, агар улар  гуноҳга буюрмасалар итоат этиши вожиб бўлади.  Ислом динида  ҳар бир инсон ўзи ва бошқалар ҳаётини   муҳофаза қилишга масьулдир. 
Расулулоҳ (с.а.в) : “Агар бир ерда вабо тарқалганини эшитсанггиз,  у ерга кирмангиз. Агар сизлар  турган ерда шу нарса (вабо) бўлса, у ердан чиқиб кетманглар”  деганлар. (Имом Бухорий  ва Имом   Муслим ривояти) 
Бугун карантин қоидаларига қатьий риоя қилиш зарурларини тушуниб етдик. Зеро,Курьони каримда: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ  ва ҳаддан ошиш йулида ҳамкорлик қилманг ” (Моида сураси 2-оят ) дейилган. Демак,   жамият соғлигини саклаш йўлида   ўзаро ҳамкорлик қилиш  Ислом дини тавсия этган амаллардандир. 
 


 
Аброр Акрамов
 
“Сарой” жоме масжиди имом-хатиби