1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЛОҚАЙД БЎЛМАНГ

16-07-2020, 09:49 391 Ўқиш режими + -

  ЛОҚАЙД БЎЛМАНГ  

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Ҳар бир юртда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурар экан, ўша юртда тараққиёт бўлади. Бизнинг эришаётган ютуқларимиз замирида ҳам ана шу тинчлик-осойишталик ётади. Агар истиқлолнинг ўтган даврига назар ташласак,  юртимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўламиз.  Бу неъматларга чин маънода шукрона келтириш ва уларнинг қадрига етиш керак. 
Юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Демак, биз бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб бормоғимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида марҳамат қилиб: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, - деганлар.
Тинчлик ва саломатлик улуғ неъмат эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо уни қадрига етиш лозимлигини айримлар тушунмайди. Пайғамбар (алайҳиссалом) таъкидлаганларидек: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”. Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда ана шу неъматларга ношукрлик қиладиган, ўзи ва ўзгаларнинг саломатлигига эътибор қилмайдиган лоқайдлар хам топилиб турибди.  Ваҳоланки, улар бу ишлари билан ўзлари ва ён атрофларидаги кишиларнинг хаётларини хавф остига қўйишмоқда.  Ислом таълимотида эса ўзига хам ўзгаларга ҳам зарар бермаслик уқтирилади.  Ислом – инсонпарвар дин. У бир инсонга тажовуз қилишни бутун инсониятга тажовуз қилиш ёки бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш бутун инсониятни сақлаб қолиш, дея баҳолайди. Аллоҳ таоло “Моида” сураси 32-оятида айтади: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса, барча одамларни тирилтирган кабидир”.  
Тўғри, биз кимнидир қонини тўкканимиз йўқдир ёки бирор бир   ёмонлик ҳам қилмагандирмиз, лекин бизда   бугун бутун дунёни ташвишга солган, мактаблар, масжидлар ёпилишига сабабчи бўлган коронавирус инфекциси бўлсачи, ўзимиз билмаган ҳолда кўплаб кишиларга  уни юқишига сабабчи бўлиб қолсакчи,   АЛЛОҲ  Ўзи асрасин қанчадан қанча инсонларнинг жонларига, молларига зарар берган бўлмаймизми ва яна қанча кишиларни ташвишга қолдирмаймизми.  Динимиз кўрсатмасига амал қилиб, аввало гуноҳларимизга тавба қилсак, кўплаб истиғфорлар айтсак, шу қаторида карантин вақтида уйда ўтирсак, ҳам улкан ажрга эришамиз, ҳам ўзимизни ва яқинларимизни соғликлари учун қайғурган бўламиз.  Бу эса кўплаб инсонларнинг жонларини, молларини сақлаб қолиш билан баробардир.  Биргина мен уйда ўтирганим билан нима ўзгарарди деманг.  Иброҳим алайҳис саломни  ёқиш учун гулҳан ёқилганда бир чумоли оғзида сув таширди, шунда бошқа чумолилар ундан нима қиладиганини сўрашганда чумоли: “Гулҳанни ўчиришга ҳаракат қиляпман” дебди.  Чумолилар уни гапидан кулишиб, “Сени ташиган сувинг оловни ўчириш тугул яқинига ҳам етиб боролмайди” дейишибди.  Шунда чумоли “Буни ўзим ҳам биламан, аммо қайси тарафдалигим аниқ бўлсин, деб шу ишни қиляпман” дебди. 
Ҳа азизлар, бугун бизнинг уйда қолишлигимиз, Юрбошимиз мурожаатларига ва шифокорлар тавсияларига амал қилишимиз, бизни қайси тарафдалигимизни билдиради.  Шундай экан, юртимиз тинчлиги, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун лоқайд ва бефарқ бўлмайлик. Бу синовли кунларда уйимизда қолиб, АЛЛОҲ таолога гуноҳларимиз учун тавба қилиб, юртдошларимизни Ўз паноҳида асрашини сўраб дуо қилайлик.
        
          
 
УЙДА ҚОЛАМИЗ

Бугун инсоният бироз синалди,
Олимлар изланиб бошлари толди.
Давоси топилсин деб “Govid19”ни,
Қўли дуодадир ёшу-қарини.
 
Юртбошим ҳам шу кунларда қаттиқ ташвишда,
Тадбиркор эдилар барча юмушда.
Уйқусиз тунларда АЛЛОҲдан сўраб,
Ўзинг Хаким Зотсан ё Раб, ё Раб.
 
Ўзларин ўйламай тунлари бедор,
Юртимда бўлмасин деб ҳеч кимса бемор.
Дедилар уйингиздан кетмасдан нари,
Дуо қилинг барчангиз сиз ёшу-қари.
 
Сиз уйда ўтиринг биз эса ишда,
Шиор бўлди барчага уйда, кўчада.
Оқ халат кийган бу қахрамонлардан,
АЛЛОҲ рози бўлсин ҳар икки олам.
 
Кўчада харбийлар назоратчилар,
Буйруқларга доим итоатдалар.
Улар қилаётган бугунги ишлар,
Ҳали узоқ йиллар эсга олинар.
 
Устозлар дарс айтар уйида қолиб,
Билимсиз қолмасин деб, илму толиб.
Ношукр бўлмайлик шунга ҳам нолиб,
Дуо қилинг яхшиси уйизда қолиб.
 
Қаранг улар биз учун қилишар хизмат,
Ишончларин оқламасак бўлади уят.
Хавотирга тушмасин деб Юртбошимиз,
Азизлар барчамиз УЙДА ҚОЛАМИЗ.
 

Зоҳид домла Сувонов
Қарши тумани Хазрати Султон
 масжиди имоми Модул таълими талабаси