1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (10-қисм)

16-07-2020, 10:10 315 Ўқиш режими + -


МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК (10-қисм)
 
«Мол-дунёингизни закот бериш билан сақланглар! Беморларингизга-садақа бериб, даво истанглар! Сизга келган балоларга   Аллоҳга илтижо қилиш ва ёлбориш билан пешвоз чиқинглар!”( Абу Довуд ривояти).
Садақа берилганда шайтон учун қаттиқ машаққат бўлади. Унинг васвасалари яксон бўлади ва ҳийла найранглари барбод бўлади. Шунинг учун шайтон садақа қилмоқчи бўлган одам қалбига ҳар хил васвасаларни солиб қўяди: 
Шайтон сизга фақирликни ваьда қиладир ва фаҳш ишларга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан маьфират ва фазлни ваьда қиладир. Ва Аллоҳ кенг қамровли, билувчи зотдир. (Бақара:268).
Инсон ойлик-маошини ўзининг эҳтиёжларига озми кўпми тақсимлайди. Чунки у буни зарур, деб ҳисоблайди. Ислом инсонни огоҳлантирган. Инсон емоғи, ичмоғи ва дори дармонига қилган сарф ҳаражатини ҳисоблай олиши мумкин. Лекин  Аллоҳ йўлида қилган инфоқ-эҳсонини эса ҳисоблай олмайди.
 

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили