1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КОРОНАВИРУС - “ТИЛСИЗ ЁВ”

16-07-2020, 10:21 363 Ўқиш режими + -

КОРОНАВИРУС -   “ТИЛСИЗ ЁВ”
 
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиеёв 14 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида: “ Нега деганда, очиқ айтиш керак, ҳозирги кунда бутун дунё коронавирус деб ном олган мана шу тилсиз ёв, кўзга кўринмас душманга қарши уруш ҳолатида турибди. 
 Урушга кирган ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ ўз юртини ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. 
Энг аввало хавф-хатарнинг йўлини беркитади, темир интизом ўрнатади. Қатъий сафарбарлик шароитида яшаш ва ишлашга ўтади. Бугун биз ҳам айни шундай ҳолатдамиз. 
Республика махсус комиссияси томонидан вазият мунтазам таҳлил қилиниб, инфекцияни жиловлаш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу касалликка қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд” дедилар.  
Дарҳақиқат, бугунги кунда бутун дунё халқлари коронавирус деб номланган тилсиз ёвга қарши курашмоқда. Юртимизда ҳам бу тилсиз ёвни жиловлаш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳар биримиз тилсиз ёв, коронавирусга курашда карантин қоидаларга қатъийян амал қилиш, ўзимизни ва ўзгаларни коронавирус пандемиясидан ҳимоя қилиш билан янада фаоллик кўрсатайлик! 
Зарур бўлмаса уйларимиздан чиқмайлик, доимий ниқоб ва оралиқ масофани сақлайлик! Қўлларимизни яхшилаб совунлаб ювишга жиддий эътиборни қаратайлик!
Коронавирус пандемиясига қарши курашда ва  “ тилсиз ёв”нинг тез кунларда барҳам топишида Аллоҳ таолонинг Ўзи ёр-мададкор бўлсин!
 
Р. Акбаров.