1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 11-қисм)

17-07-2020, 11:06 316 Ўқиш режими + -
 

МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ

САХИЙЛИК ВА ОЛИЙҲИММАТЛИК ( 11-қисм)
 

Расулуллоҳ хонадонида бир қўй (эчки) сўйилган эди. “Шунда Расулуллоҳ Оиша онамиздан: “ Қўйдан нима қолди?», деб сўрадилар. Оиша онамиз: « Ҳеч нарсаси қолмади фақат бир кифти(елкаси) қолди», деб жавоб килганларида, Расулуллоҳ: “Йўқ ундай эмас. Ўша кифтдан бошқа ҳамма нарсаси қолибди » деб жавоб бердилар. (Термизий ривояти)
         Расулуллоҳнинг ушбу гаплари Аллоҳнинг қуйидаги
оятига ҳамоҳангдир: «Сизларнинг қўлингиздаги нарсалар тугайди. Аммо Аллоқнинг даргоҳидаги нарсалар боқийдир” ( Наҳл сураси, 92-оят).
Инсон : «Саховатли бўлиш бу мол-дунёни камайтириб қўяди, инсон камбағал бўлиб қолади ва унинг хотиржамлигини олиб қўяди», деб уйлайди. Бу ўйловлар шайтон васвасаларидир.
Олийҳимматлик ва сахийлик мол-дунёнинг кўпайиши ва ўсиши учун бир йўлдир. Ундан тапқари  Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишда чиниққан киши ҳар доим қўли очиқдир.
Расулуллоҳ айтганлар: «Қасамки, садақа берган одамнинг моли камайиб қолган эмас. Зулмга сабр қилган кишининг обрўсини  Аллоҳ зиёда қилади. Бошқалардан у-бу сўраган одамга  Аллоҳ камбағаллик эшигини очиб қўяди» ( Ибни Можа ривояти).
Албатта аниқки, бугун сарфланган озгина мол эртага ёки кейин кўп бўлиб қайтади.
 

Таржимон: 
  Р. УСМОНОВ
  
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили