1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ТУРЛИ ОҚИМ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ОЛИБ БОРГАН МУНОЗАРАЛАРИ (2-ҚИСМ)

17-07-2020, 11:08 292 Ўқиш режими + -

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳаёти ва илмий фаолияти
 
Рамазон Бутийнинг турли оқим вакиллари билан олиб борган мунозаралари
(2-қисм)

Бу ерда бошқа ҳеч бир ақл-идрокли одамда учрамайдиган мутаассиблик (фанатизм) аломатларини учратасиз! Улар (бемазҳаблар) бизни мутаассибликда гумон қиладилар, чунки биз минг бир далилга асосланган ҳақиқатдан четлашишга рози бўлмаймиз. Бироқ улар мисли кўрилмаган мутаассиблик қафасига қамалиб олганлар. Бу кетишда ақлдан озиш ва жунун давосини излаб қолишлари мумкин!
Бу бобда мен ҳеч кимга туҳмат ҳам, бўҳтон ҳам уйдирмайман, бир оғиз ҳам ёлғон тўқимайман: агар бизни бу нарсалардан тақво қайтармаганида ҳам, ушбу ҳодисани кўрган ва эшитган камида ўнта одамнинг гувоҳлиги бунга йўл қўймаган бўлар эди.
 Мен билан баҳслашаётган, баланд овозда менга ўзининг ажойиб, ғалати сўзларини тўкиб солаётган биродаримга, агар у ўжарлик қилаверса, айтган гапларини ҳаммага етказишимни айтдим. Мен ушбу огоҳлантиришни уни фикрлашга, хотиржам сўзлашга ундаш учунгина айтганимни Аллоҳ таоло кўриб турибди! 
Лекин бу одам «Ҳоҳлаганингизни етказинг, қўрқадиган жойим йўқ», деди.
 Бу одамнинг кимлигини ҳам, унинг исмини ҳам айтмайман. Унинг бемазҳабликни ўрганувчи эмас, ўргатувчи эканлигини билсангиз кифоя.
У ҳақиқатни ўзлари қаердан тусмол қилган бўлса, ўша ердан излашга кўниккан бир неча хушсурат йигитлар билан келди. У билан суҳбатни бошларканман, шундай дедим:
– Сиз Аллоҳнинг ҳукмларини англашда қандай услубни қўллайсиз? Уларни Қуръон ва Суннатдан оласизми ёки мужтаҳид имомларданми?
– Мен имомларнинг фикрларини ва уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқаман-да, сўнг Қуръон ва Суннатга энг яқин бўлган фикрга суянаман.
– Сизда 5000 Сурия лираси бор. Уларни 6 ой сақладингиз, сўнг у пулга мол сотиб олиб, савдо қила бошладингиз. Молнинг закотини қачон берасиз – қолган олти ойдан кейинми ёки тўлиқ бир йилдан кейинми?
У бироз ўйланиб, сўнг деди:
– Саволингизга қараганда, сизнингча, савдо молидан закот бериш керакми?
– Мен фақат сўраяпман. Ўзига хос услубингиз бўйича жавоб беришингизни ҳоҳлаяпман. Мана, қаршингизда кутубхона. Унда тафсирга, суннатга оид китоблар, мужтаҳид имомларнинг китоблари бор…
У бироз ўйланиб, кейин деди:
– Э-э биродар, ахир бу дин, яхшилаб ўйламасдан жавоб бериладиган оддий савол эмас. Бунинг учун таҳлил қилиш, такрорлаш, ўрганиш керак, буларнинг ҳаммаси учун эса вақт керак. Биз бу ерга бутунлай бошқа мавзуни муҳокама қилиш учун келганмиз[1]. ...”
 Олиб борилган баҳсларида Рамазон Бутийнинг раддияларини кўришимиз мумкин.
 

 
Қарши шаҳари “Қиличбек 
Қўрғонча” масжиди имом хатиби 
Райхонов Рамзиддиннинг
 
“МУҲАММАД САИД РАМАЗОН БУТИЙНИНГ ҲАЁТИ, 
ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АСАРЛАРИДА МУТААССИБ 
ОҚИМЛАРГА БЕРГАН РАДДИЯЛАРИ”
мавзусидаги МАЛАКАВИЙ ИШИДАН ОЛИНДИ
 
 
 
[1] Muhammad Said Ramazon Butiy. Mazhabsizlik islom shariatiga tahdid soluvchi bidatdir. T.: Hilol nashr 2013. – 128b