1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

И Л М С И З Ф А Т В О А Й Т И Ш В А У Н И Н Г О Қ И Б А Т Л А Р И

17-07-2020, 11:15 347 Ўқиш режими + -


И Л М С И З     Ф А Т В О    А Й Т И Ш    В А   У Н И Н Г    О Қ И Б А Т Л А Р  И
 
            Азалдан  мўмин мусулмонлар  диний  илмга   жуда катта  эҳтиёж сезганлари боис  бу илмга нисбатан   рағбат кўрсатиб келганлар . Шунинг учун  мусулмонлар орасида  шаръий   масалаларга хос  бўлган  савол жавоблар  пайдо бўлиши оқибатида “Фатво  ” деган атама   юзага келган . Фатво  арабча   сўз бўлиб,  саволга берилган жавоб, изоҳ бермоқ,  фикр билдирмоқ   маъноларини англатиб, истилоҳда  шаръий   масалалардаги  саволларга берилган жавобдир. Демак,  шу  илм борасида салоҳиятлик бўлган, биладиган    кишидан  масъала сўралганда     берилган жавобга  “Фатво ” дейилади . Динимиз уламолари  фатвони   бир қанча турларга бўлганлар .
            Биринчиси,  Пайғамбаримиз (с.а.в) дан  сўралган саволларга  у зоти   бобарокот томонларидан  берилган жавоблар . Бу савол жавоблар  илк  исломият даврида  шариъатимизни жорий этилиши учун бўлган.  Албатта   Расули акрам  саллаллоҳу ъалайҳи вассаллам бу саволларга   ўзларича эмас, балки, Қуръони карим  оятлари  ва   Аллоҳ таъоло томонидан илҳом қилинган   муборак  хадиси  шарифлари   орқали  жавоб берганлар  ва   бундай фатволарга  шариъатни  жорий қилувчи   фатволар  дейилади . Бу эса  фақат Расулимиз (с.а.в) нинг  ўзларигагина   хос  саналади. 
Иккинчиси,  фиқҳий олимларимиз,  хусусан   мазҳаббошилари ва  мужтаҳид олимларнинг  аслий илмга  суяниб   берган фатволари .
            Кейингиси  жузъий   масалаларда пайдо бўлган саволларга берилган жавоблардир . Бунда  кишилар   шаръий  масалаларда  билмаган   нарсаларини  бирор бир олимдан  савол жавоб тариқасида сўрайдилар  ва олим томонидан  жавоб оладилар.  Фатво бериш   ўта  нозик   масала бўлиб,  фатво берувчи жуда  чуқур   ва  ишончли  илмга   эга бўлиши , Қуръони карим ,   ҳадиси шариф  ва  мужтаҳид уламоларимизнинг  илмларидан хабардор бўлишликлари лозимдир . Йўқса, илмсизлик билан  берилган фатво  оқибати  фатво берувчи учун жуда хатарли  эканлиги   Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг ушбу ҳадиси   шарифларида  ўз аксини  топган . Яьни: “Фатво беришга  журъатлироғингиз  дўзахга   киришга журъатлироғингиздир“. Ҳадиси  шарифнинг   маьносидан  шу нарса  аён бўладики, демак  илмсизларча   берилган фатво  нақадар оғир  ва аянчли   оқибатга  етаклаши, бундай фатво берувчининг охиратда  жойи дўзахда бўлишини  хабарини англатади. Шунинг учун,  ҳатто саҳобаи   киромлар ҳам  бирор бир шаръий масалага  дуч келганларида  фатво беришга шошилмаганлар,  балки,   ўзларидан кўра  олимроқ кишини излаганлар. Дарҳақиқат , фатво   берувчи  аввало  Қуръони каримни  яхши   билиши лозим . Чунки, шаръий   саволга жавоб  биринчи ўринда  Қуръони каримдан олинади . Сўнгра  Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг  ҳадисларини билиши,  кейин   мужтаҳид олимларнинг фатвога хос бўлган   асарларини  пухта ўзлаштирган  бўлиши билан   бирга  замонасининг  урф – одатлари  ва   ўша  замон кишиларининг  ижтимоий   ҳаётларидан  яхши хабардор  бўлиши   зарур .
 Зеро, илмсизларча  берилган   жавоб  кишилар ўртасида  фитна келиб чиқишига сабаб бўлади . Фитнанинг эса  ўта улкан  гуноҳлардан   эканлиги ҳақида  Қуръони каримда  баён қилиниб,  фитна   одам ўлдиришдан кўра  ёмонроқ  гуноҳ   эканлигини  хабари берилган . Бутун   ислом уммати эьтироф этган  тўрт   улуғ мазҳабдан  бирини  асосчиси   ҳазрат  имом Молик (раҳматуллоҳи алайҳи )  га  50 та   савол берилганида  бирортасига хам  жавоб  бермадилар . Шунда  буни сабабини   сўрашганида  у зот “ Фатво  бергувчи    аввал ўзини  дўзахга  солиб кўрсин, агар дўзахдан  нажот топишига  кўзи етса   сўнгра жавоб берсин.“ деб  жавоб бердилар . 
Ҳатто  ўтган   мужтаҳид уламоларга  бирор киши  савол берганида  аввало   ўша савол бергувчини   қайси мазҳабда  эканлигини  аниқлаб олишган . Агар  савол сўрагувчи  бошқа мазҳабда бўлса , ўз мазҳаби  уламоларидан фатво сўрашга буюрганлар .
  Хулоса   қилиб айтганда, айни  вақтда ,  баъзи бир   қўштирноқ ичидаги  фатво берувчилар ҳоҳ юзма-юз бўлсин, хоҳ  интернет   тармоғлари  орқали бўлсин, фатво беришнинг  бу нозик жиҳатларини  назар   писанд қилмасдан ўзларини   олим  санаб,  Аллоҳдан   қўрқмасдан  илмсизларча  хеч қандай ваколатсиз  фатво бериб, кишилар ўртасида  ихтилофли масалаларни  келиб чиқишига  сабаб бўлаётганлари  айни хақиқатдир. Модомики , шундай экан  шаръий   масалаларда  хар қандай кимсадан ёки  ҳар қандай  интернет тармоғидаги ўзи билмаган  ва танимаган, мўмин мусулмонлар  илмини этироф этмаган  олимликни даво  қилаётганларга  савол сўраб мурожаат  қилиш, охир оқибат  инсонларнинг амаллари  ва эьтиқодларига  салбий таъсир   ўтказишлиги  ортида  икки дунё саодатидан  бебаҳра   бўлиб қолишларига   сабаб бўладиган  иллат эканлигини хар бир  мўмин мусулмон  яхши   англашлиги лозим . 
Зайниддинхон домла Абдулхайиров
“Эшон пир” масжиди имом хатиби